Ўзбекистон | 13:35 / 02.05.2023
8386
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Берлинга жўнаб кетди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Германия Федерал президенти Франк-Вальтер Штайнмайернинг таклифига биноан ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Ташриф дастурига мувофиқ, Берлин шаҳрида Федерал президент Франк-Вальтер Штайнмайер ва Федерал канцлер Олаф Шолц билан музокаралар, шунингдек, Германиянинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашув ўтказилиши режалаштирилган.

Германия пойтахтидаги Янги музей ва Жеймс Симон галереясида очиладиган «Ўзбекистоннинг археологик хазиналари. Александр Македонскийдан Кушонлар империясигача» номли кўргазма билан танишиш кўзда тутилган.

Мавзуга оид