Ўзбекистон | 13:10 / 22.05.2023
25151
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Мobiuz ижтимоий тармоқлар учун чексиз интернетни ишга туширди

Абонентлар жисмоний шахслар учун тариф режаларида 10 000 сўмдан 20 000 сўмгача бўлган хизматни ёқиб, ижтимоий тармоқлардан чексиз равишда фойдаланишлари мумкин.

Фото: Мobiuz

Ижтимоий тармоқлар ҳаётимизга тобора кўпроқ кириб боришда давом этмоқда. Янгиликлар, муҳокамалар, мулоқот, иш бўйича ва шахсий масалаларни ҳал қилиш, фотосуратлар ва видеолар алмашиш – бу ва яна кўплар жараёнлар ижтимоий тармоқларга боғланган. Шундай экан, абонентлар орасида интернет-трафикка талаб ортиб бормоқда.

“Видеони юбориш учун мегабайтим етармикан?” деган савол Моbiuz абонентлари учун ўтмишда қолмоқда. Компания ижтимоий тармоқлар учун чексиз интернет хизматини бир қанча вариантини ишга туширди. Ҳар ким ўз эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, ўзи учун фойдали ечим топиши мумкин.

Хизматнинг 5 та варианти мавжуд:

Чексиз "Ижтимоий тармоқлар" (Instagram, Facebook, Facebook Messenger, ВКонтакте, Одноклассники) – ойига 10 минг сўм.

Чексиз "Мессенжерлар" (Telegram, WhatsApp, Viber) – ойига 10 минг сўм.

Чексиз "Бизнес" (Skype, Зоом, LinkedIn) – ойига 12 минг сўм.

Чексиз "Youtube " – ойига 12 минг сўм.

Чексиз "Premium" (юқоридаги барча ижтимоий тармоқларни ўз ичига олади) – ойига 20 минг сўм.

Хизматни Моbiuz мобиль иловасида ёқиш мумкин. Абонент бир вақтнинг ўзида бир ёки бир нечта вариантни улаши мумкин, интернет тезлиги ҳам чекланмайди.

Яна бир қулайлик шундаки, агар абонентнинг балансида иккинчи ва кейинги ойларда хизмат ҳақини тўлаш учун етарли маблағ бўлмаса, хизмат кунлик тартибда ишлаши мумкин. Ойлик тартибга қайтиш учун балансни керакли суммага тўлдириш кифоя.

“Чексиз ижтимоий тармоқлар билан бир қаторда бизда исталган мақсадлар учун “Кунлик чексиз интернет” хизмати амал қилмоқда. Бундай хизматларни жорий этилиши компаниямиз учун абонентларнинг чексиз мулоқотга бўлган эҳтиёжларини тўлиқ қондириш йўлидаги жиддий қадамдир”, — дейди Моbiuz Бош директорининг маркетинг ва савдолар бўйича ўринбосари Лола Филатова.

Чексиз интернет хизматлари Моbiuz уяли алоқа тармоқларини кенг миқёсда модернизация қилиш билан бир вақтда жорий этилмоқда. 2021 йилдан буён мобиль алоқа оператори умумий қиймати 150 миллион АҚШ доллари бўлган алоқани ривожлантириш бўйича йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Куни кеча эса компания яқин йилларда янги технологияларни жорий этиш бўйича умумий қиймати 100 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган навбатдаги ҳужжатларни Хитой компаниялари билан имзолади.

Реклама ҳуқуқи асосида