Германия суди Алишер Усмонов иши бўйича ўтказилган тинтувларни ноқонуний деб топди
Россиялик олигарх жиноий таъқиб ҳам тўхтатилишидан умидвор бўлмоқда.
Германиянинг Франкфурт-Майн округи суди россиялик тадбиркор Алишер Усмонов иши бўйича мамлакат ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўтказилган бир қатор тинтувларни ноқонуний деб топди. Суднинг фикрича, Франкфурт прокуратураси Усмоновни пул ювишда гумон қилиш учун етарли асослар келтирмаган.
Усмонов манфаатларини ҳимоя қилувчи «Gauweiler & Sauter» адвокатлик идораси суд қарорини тасдиқлади. Унинг баёнотида «Франкфурт-Майн суди Ўзбекистон фуқароси Усмоновнинг «пул ювиш»да гумон қилинаётгани ҳақидаги иддао асоссиз эканини ва Франкфурт прокуратурасининг барча тинтувлари ноқонуний бўлганини «ҳақли равишда тан олди».
2022 йил сентябрь ойида Федерал жиноят бошқармаси (ФЖБ) расмийлари ва солиқ инспекторлари Усмоновнинг Тегернзе кўли бўйидаги вилласи, Франкфурт-Майндаги квартираси ва Бремен портидаги Dilbar яхтасида тинтув ўтказган ва ҳужжатлар билан санъат буюмларини мусодара қилган эди.
Алишер Усмонов Германия судининг тинтув ўтказиш ноқонунийлиги ҳақидаги қарори муносабати билан ўзига нисбатан жиноий таъқиблар тугатилишини кутмоқда.
«Биз учун бошиданоқ бу терговга ҳеч қандай қонуний асослар йўқлиги аён эди. Шу билан бирга Германияда А.Б.Усмоновга нисбатан жиноий таъқибнинг сиёсий моҳияти ҳеч қандай шубҳа туғдирмаган. <...> Биз Усмоновга нисбатан Германияда жиноий таъқиб тўхтатилишини кутамиз», дейилади тадбиркор вакилларининг баёнотида.
Мавзуга оид
13:30
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
15:10 / 09.11.2024
Россияда картошка ва сариёғ нархи кўтарилишда давом этмоқда
14:30 / 09.11.2024
Зеленский РФ билан хавфсизлик кафолатларисиз сулҳ тузишни рад этди
13:49 / 09.11.2024