12:50 / 30.05.2023
13022
Реклама

Тошкентдаги франшиза асосида SEG TASCO автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасидан янгилик

Ўзбекистонда аҳолини сифатли автомобил ёқилғисига бўлган эҳтиёжини таъминлаш мақсадида тадбиркорлар ва хорижий инвесторлар томонидан янги кўринишдаги ёқилғи қуйиш шохобчалари ишга туширилмоқда. Шундай шохобчалардан бири SEG TASCO бренди остида фаолият бошлади.

Фото: SEG TASCO

Мазкур шохобчаларнинг бошқаларидан фарқи – бу ерда хизмат кўрсатишнинг кўп тармоқли усули йўлга қўйилган. Яъни, электромобиллар учун қувватлаш ускуналари, автомобиллар учун барча маркадаги сифатли ёқилғи турларини топиш мумкин. SEG TASCO’да:

  • Сифатли АИ-80, АИ-92, АИ-95 маркали автомобиль бензинлари;
  • Электромобиллар зарядлаш ускуналари;
  • 24/7 тартибида иш фаолияти;
  • Ҳайдовчилар ва йўловчилар учун салқин ҳамда иссиқ ичимликлар;
  • Юридик шахслар учун пул ўтказиш йўли билан маҳсулотни харид қилиш имконияти;
  • Автомобиллар учун аксессуарлар дўкони мавжуд.

Истеъмолчилар учун яна бир янгилик, шохобчада АИ-98 маркали импорт автобензини 1 литр учун 14000 сўмдан сотувга чиқарилмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Республикасининг янгиланган Конституциясида кўзда тутилган тадбиркорлик фаолияти кафолатларини кучайтириш, бозор муносабатларини ривожлантириш, адолатли рақобат учун шароит яратиш, қулай инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини таъминлаш ҳисобига чинакам эркин бозор иқтисодиётини шакллантириш учун асос бўлади.

Бугунги кунда мамлакатимизда кескин ортиб бораётган автомобилларга сифатли ёқилғи маҳсулотларини етказиб беришда ҳам тадбиркорларнинг, ҳам хорижий инвесторларнинг ўрни беқиёс.

SEG TASCO бренди остида фаолият юритаётган замонавий Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси таъсисчиси хорижий инвесторлар бўлган “SEG TASCO” МЧЖ “Energy Oil Group” МЧЖ билан франшиза шартномасига асосан Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Меҳржон кўчаси (аввалгиСаракуль кўчаси) 70 уйда жойлашган.

Маълумот учун: +998 55 506 40 40, +998 94 673 45 02

Top