«Капиталбанк» АТБдан Visа – банк бўлимига бормасдан илова орқали шахсан қўлингизга!
«Капиталбанк» АТБ янги функция – мобил илова орқали Visa карталарига буюртма бериш ишга тушгани ҳақида эълон қилади. Энди мижозлар уйидан ёки офисдан чиқмасдан, қулай ва тезкор тарзда картани чиқариш ва етказиб беришга буюртма беришлари мумкин.
«Капиталбанк» мобил иловаси орқали карталарга буюртма беришнинг янги функцияси мижозларга вақтни тежаш ҳамда карталарга буюртма бериш ва чиқариш жараёнини соддалаштириш имконини беради. Visa картасига буюртма бериш учун Капиталбанк мобил иловасини юклаб олиш, картага буюртма бериш функциясини танлаш, MyID орқали лаҳзали рўйхатдан ўтиш ва карта тури ва олиш усулини танлаш кифоя.
Янги хизмат орқали банк мижозлари Visa картасини имкон қадар қисқа вақт ичида олишлари ва ундан деярли ўзлари учун қулай бўлган, исталган банкоматда нақд пул ечиб олиш ва онлайн - офлайн харидлар тўловлари учун фойдаланишни бошлашлари мумкин бўлади.
“Бизнинг вазифамиз мижозларимиз учун энг қулай хизматни яратишдир. Биз кундалик транзакцияларда пластик карталардан фойдаланиш сезиларли даражада ошганини кўрмоқдамиз ва ишончимиз комилки, карталарни тез чиқариш ва етказиб бериш, фойдаланувчиларга замонавий банк технологиялари фойдасига танлов қилишга ёрдам беради”, — дейди «Капиталбанк» АТБ бошқаруви раиси Кирилл Маевский
Реклама
Мавзуга оид
17:00 / 19.11.2024
Капиталбанк билан бизнес: тадбиркор аёлларнинг муваффақиятлари тарихи
17:00 / 05.11.2024
Капиталбанк билан бизнес: Ўзбекистон тадбиркорларининг муваффақиятлари тарихи
17:00 / 24.10.2024
Капиталбанк Raiffeisenbank International AG мукофотига сазовор бўлди
17:00 / 23.10.2024