2013 йилда берлинликлар ва шаҳар меҳмонларининг 27 фоизи умумий шаҳар транспортлари орқали ҳаракатланган бўлса, бугунга келиб, жамоат транспортларидан фойдаланувчилар, велосипедчилар ва пиёдалар йўл ҳаракати иштирокчиларининг 70 фоизини ташкил қилмоқда. Ҳозирда шаҳарда автобус, трамвай, ерости метроси, ерусти электр поезди ва шаҳар ташқарисига олиб чиқувчи электропоездлар йўловчилар учун хизмат қилади.

Агар шаҳар транспорт инфратузилмаси тўсатдан ишламай қолса, йўловчиларни ташиш учун камида қўшимча 1 млн шахсий автомобиль талаб қилинади