Берлинда "Хўжа Насриддин" фестивали ўтказилди
Берлин шаҳрида "Хўжа Насриддин" фестивали ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё".
Унда мамлакатнинг Германиядаги элчихонаси ташкилотчи сифатида иштирок этди ва мамлакат маданияти ҳамда санъатини намойиш этди.
Германияда аккредитациядан ўтган Марказий Осиё, Озарбойжон, Эрон ва Покистон давлатлари элчихоналари томонидан Cultur-Cooperation Int. e.V. ташкилоти билан биргаликда ташкил этилган фестивалда мезбон мамлакат расмийлари, иштирокчи давлатлар дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари, Берлин шаҳри аҳолиси, кенг жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва бошқалар иштирок этди.
Фестивалнинг расмий очилиш маросимида Германия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Йенс Вагнер, Берлиннинг Штеглиц-Целлендорф маъмурий округи бургомистри Марен Шелленбергер ва Берлин шаҳридаги ХДС партиясининг таълим сиёсати масалалари бўйича парламент гуруҳи вакили Сандра Ҳалатбари сўзга чиқиб, мазкур маданият фестивали халқлар ўртасидаги дўстлик кўпригини мустаҳкамлаш, маданий мулоқотни шаклланишига катта ҳисса қўшишини таъкидладилар.
Насриддин Афанди латифалари нафақат Шарқ халқлари орасида кенг тарқалгани, балки Европа тилларига таржима қилингани, унинг латифаларидаги донолик, зукколик ва шу билан бирга юморга йўғрилган ҳикоялари ҳар доим ўз долзарблигини йўқотмагани қайд этилди.
Шарқ халқлари қаҳрамони Хўжа Насриддин фестивали доирасида иштирокчи мамлакатлар ўз маданий дастурлари, куй-қўшиқлари, рақслари, Насриддин образи билан боғлиқ қизиқарли саҳна кўринишларини намойиш этдилар.
Мавзуга оид
12:48 / 12.12.2024
Шмигал Шолц билан қочқинларни Украинага қайтаришни муҳокама қилди
16:32 / 30.11.2024
Берлин: Гуржистон учун ЕИга эшик очиқлигича қолмоқда
21:50 / 17.11.2024
Берлинда Россия мухолифати томонидан уюштирилган урушга қарши марш бўлиб ўтди
11:50 / 23.10.2024