Жаҳон | 08:24 / 07.06.2023
9169
2 дақиқада ўқилади

АЭХА раҳбари Каховка ГЭС тўғони бузилиши муносабати билан Запорижжя АЭСга боради

Рафаэл Гросси яқин кунларда Запорижжя атом электр станциясига келади, чунки Каховка ГЭС вайрон бўлганидан кейин атом станцияси таҳдид остида қолган бўлиши мумкин.

Фото: Reuters

Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (АЭХА) бош директори Рафаэл Гросси, Каховка ГЭС тўғонининг бузилиши муносабати билан, келаси ҳафта шахсан ўзи Запорижжя атом электр станциясига боради, у ерда агентлик экспертлари ротацияси ўтказилади. Бу ҳақда Гросси 6 июн, сешанба куни Twitter’даги саҳифасида маълум қилди.

"Каховка ГЭС тўғонининг бузилиши ортидан юзага келган хавотирли воқеалар туфайли, мен келгуси ҳафта ЗАЭСда АЭХА қўллаб-қувватлаш ва ёрдам миссиясининг навбатдаги ротациясини кучайтирилган жамоа билан бошқараман. Ядро хавфсизлиги учун ҳал қилувчи дақиқа", деб ёзади Гросси.

Аввалроқ АЭХА Запорижжя атом электр станциясини қувват билан таъминловчи сув омборидаги сув сатҳи кун давомида пасайган бўлса-да, иншоотда захира вариантлари мавжудлиги ва ядро хавфсизлигига қисқа муддатли хавф йўқлигини маълум қилганди.

Агентликнинг таъкидлашича, агар унинг сатҳи 12,7 метрдан пастга тушса, ЗАЭС сув омборидан сув ололмайди. Маҳаллий вақт билан соат 20:00 га келиб, сув омборидаги сув сатҳи жами 83 смга тушиб, 15,44 метрни ташкил қилди, дея хабар беради АЭХА.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид