Ўзбекистон | 09:56 / 09.06.2023
6996
2 дақиқада ўқилади

LIFT Promotions’да профессионал боксни севувчилар учун эксклюзив — WBC ва WBA камарлар учун бетакрор жанглар!

Фото: LIFT Promotions

16 июнь куни HUMO Arena’да профессионал бокснинг қизғин, эмоционал ва ҳаяжонли оқшоми бўлиб ўтади.

Дастурда профессионал бокс бўйича Марказий Осиё «LIFT» турнирининг финал, яримфинал ва чоракфинал жанглари намойиш этилади!

Ажойиб турнирнинг финал босқичида:

Ўзбекистонлик Мужибулло Турсунов, 63,5 кг вазнда;

Қозоғистонлик Дилшат Нурим 63,5 кг вазнида WBC Central Asia камари учун жанг олиб боради.

 53,5 кг вазнда WBA Asia South чемпиони камари учун эса: 

 Ўзбекистонлик 2019 йилнинг жаҳон чемпиони — Миразизбек Мирзаҳалилов;

Қозоғистонлик Нурслан Сабиров курашади.

Бу ҳали ҳаммаси эмас, бокс оқшомида, шунингдек: 

Буюк Британиялик Пол Батлер ва Джон Макгрейл, ирландиялик Стивен Кейрнс, қозоғистонлик Михаил Коханчик, шунингдек, Марказий Осиё, Буюк Британия ва Ирландия профессионал боксининг бошқа кўплаб вакиллари иштирок этадилар.

Қизиқарли жангларни ўз кўзингиз билан кўриш ва ажойиб ҳис-туйғуларга эга бўлиш имкониятини бой берманг. Мусобақалар соат 18:00 да бошланади.

Чипталарни iticket.uz сайти ҳамда HUMO Arena ва Халқлар дўстлиги кассаларида харид қилиш мумкин.

Батафсил маълумот учун телефон:

+99895 002-55-99

Реклама