Ўзбекистон | 18:50 / 09.06.2023
8171
4 дақиқада ўқилади

“NEWPORT” лойиҳаси халқаро мукофотда 6 та номинация бўйича тақдирланди

Фото: NEWPORT

Кўчмас мулк йўналишида дунёнинг нуфузли мукофотларидан бири – “International Property Awards” Ўзбекистондаги “ONE HOUSE” компаниясини “NEWPORT” лойиҳаси учун халқаро даражадаги 6 та мукофот билан тақдирлади.

“ONE HOUSE” компанияси кўп функцияли турар жой бинолари ва бизнес марказларидан ташкил топган “NEWPORT” лойиҳасини тақдим этди. “International Property Awards Asia Pacific”нинг ҳакамлар ҳайъати аъзолари уни қуйидаги йўналишлар бўйича баҳоладилар:

  • “Ўзбекистондаги энг яхши mixed-use архитектураси”
  • “Ўзбекистондаги mixed-use концепциясини ривожлантириш”
  • “Ўзбекистондаги барқарор тижорий тараққиёт”
  • “Ўзбекистондаги энг яхши турар жой мажмуаси”
  • “Ўзбекистондаги энг яхши девелопер веб-сайти”
  • “Ўзбекистондаги энг яхши девелопер маркетинги”

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, “Ўзбекистондаги энг яхши mixed-use архитектураси” ва “Ўзбекистондаги энг яхши турар-жой мажмуаси” йўналишларида “NEWPORT” лойиҳаси энг юқори баҳо – 5 та юлдузни қўлга киритди. Бу – лойиҳанинг мазкур сегментдаги етакчилардан бири эканини яна бир бор тасдиқлайди.

“ONE HOUSE” компаниясининг асосий мақсади – технологик жиҳатдан қулай, хавфсиз, зарур шароитларга эга инновацион лойиҳалар яратиш. “NEWPORT” мажмуасининг яралишига айнан шулар асос бўлган.

“NEWPORT” – 400 минг квадрат метр майдонни эгаллаган, премиум тоифага мансуб пойтахтнинг энг йирик мажмуаларидан бири бўлиб, 6,8 гектар майдонда барпо этилади. Мажмуа 15 та блокдан ташкил топган ноёб “шаҳар ичидаги шаҳар” концепциясига эга. Бу ерда ёпиқ ва қўриқланадиган ҳовлига эга турар жой блоклари, А классдаги бизнес марказлар, 5 юлдузли меҳмонхона, апарт-отель, клиника, болалар боғчаси, бутун ҳудуд бўйлаб жойлашган тижорий бинолар ва икки қаватли ерости автотураргоҳи ўрин олади.

“NEWPORT”нинг яна бир ўзига хослиги – ҳудуддаги кўп сонли яшил майдонлар ва канал бўйлаб жойлашган бир километр узунликдаги хиёбон ҳисобланади.

“NEWPORT” Тошкентнинг нуфузли қисмида ва тўртта йўл кесишмасида барпо этилмоқда. Лойиҳа қулай жойлашувга эга, унга яқин ҳудудларда шаҳарнинг муҳим ижтимоий объектлари: боғлар, мактаблар, болалар боғчалари, клиникалар, меҳмонхоналар, бизнес марказлар, энг муҳими 5 дақиқалик масофа узоқлигида Тошкент халқаро аэропорти мавжуд.

Хорижлик мутахассислар иштирокида жаҳон стандартларига биноан барпо этилаётган лойиҳа сейсмик барқарорликнинг барча талабларига жавоб бера олади.

“NEWPORT” лойиҳаси замонавий “mixed-use” концепциясини ўзида мужассам этган бўлиб, унинг ҳудудида қулай ҳаёт кечириш учун керакли барча объектлар бир-бирига яқин масофада жойлашади.

Сиз “NEWPORT” мажмуасидаги хонадонларни мослашувчан фоизсиз муддатли тўлов дастури ва эксклюзив шартлар асосида харид қилишингиз мумкин.

Батафсил маълумот олиш учун “NEWPORT”нинг қуйидаги манзилда жойлашган савдо бўлимига ташриф буюришингиз мумкин:

Тошкент, Яккасарой тумани, Кичик ҳалқа йўли, 190.

Телефон рақамлар:

Қисқа рақам 1329

+998993661111

Telegram: t.me/newportuz

Instagram: instagram.com/newport.uz

Facebook: facebook.com/newport.uz

Веб-сайт: www.newport.uz

Реклама