Европа кенгаши Гуржистонни деолигархизация ҳақидаги қонун лойиҳаси учун танқид қилди
Венеция комиссияси Гуржистонни деолигархизация тўғрисидаги қонун лойиҳасини ҳозирги шаклда қабул қилмасликка чақириб, тизимли ёндашув йўқлигини кўрсатди.
"Қонун орқали демократия учун" Европа комиссияси (Европа кенгашининг Венеция комиссияси) Гуржистон ҳукуматини деолигархизация тўғрисидаги қонун лойиҳасини ҳозирги, қайта кўриб чиқилган шаклда қабул қилмасликка чақирди. 13 июн, сешанба куни DW'га тақдим этилган комиссиянинг иккинчи, якуний хулосасида айтилишича, бундай қонундан ҳозирги ҳокимият мухолифларига таъсир ўтказиш учун сиёсий мақсадларда фойдаланиши мумкин.
Аксарият мамлакатлар олигархия таъсирини жамлашда демократия, қонун устуворлиги ва инсон ҳуқуқларига бузғунчи таъсирнинг олдини олишга қаратилган ўзаро боғлиқ чора-тадбирлар мажмуини қўллайди, дея таъкидлади Венеция комиссияси. Бунинг ўрнига, страсбурглик экспертларнинг фикрича, қонун лойиҳасида фуқароларни олигарх деб эълон қилишда “тизимли” эмас, балки “шахсий” ёндашувдан фойдаланилган. Бу мамлакатдаги олигархия таъсирига демократик жавоб эмас, ҳатто уни самарали деб ҳисоблаш ҳам мумкин эмас, дейилади баёнотда.
Венеция комиссияси, жумладан, Гуржистонга сиёсатда рақобатбардошлик тамойилини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, коррупцияга қарши курашни юқори даражада кучайтириш, давлат харидларида шаффофликни сақлаш, оммавий ахборот воситалари плюрализми ва улар эгаларининг очиқлигини кучайтиришни тавсия қилди.
Венеция комиссияси жорий йилнинг март ойида ушбу қонун лойиҳаси бўйича оралиқ хулосани қабул қилди. Экспертиза Гуржистон парламенти раисининг илтимосига биноан ўтказилди. Деолигархизация талаби Гуржистон Европа Иттифоқига номзод мақомига эга бўлиши учун бажарилиши керак бўлган 12 банддан биридир.
Бир неча кун олдин Венеция комиссияси Украинанинг бир нечта қонун лойиҳалари бўйича хулосалар чиқарди. У Киевга олигархлар тўғрисидаги қонунни қўллашни уруш охиригача кечиктиришни тавсия қилади, шунингдек, Конституциявий судда судяларни танлаш тўғрисидаги қонун лойиҳаси бўйича хулосаларини эълон қилди. Бундан ташқари, Европа кенгаши миллий озчиликлар тўғрисидаги қонуннинг бир қатор қоидаларини, хусусан, тилга оид масалаларни танқид қилди.
Мавзуга оид
13:37 / 06.11.2024
Гуржистонда 30 та участкада сайлов натижалари бекор қилинди
23:25 / 04.11.2024
Гуржистонда минглаб одамлар парламент сайловлари натижасига қарши митингга чиқди
15:24 / 03.11.2024
Гуржистон ва Молдова сайловлари: Европа орзуси орзулигича қолдими?
12:10 / 02.11.2024