Ўзбекистон | 11:55 / 16.06.2023
12018
3 дақиқада ўқилади

Доимий пассив даромад манбаига эга бўлмоқчимисиз? Унда апарт-меҳмонхона турар-жойлари - сиз учун идеал танлов

Кўчмас мулк ҳар доим ишончли ва даромадли инвестиция объектларидан бири бўлиб келган. Замонавий дунёда эса кўчмас мулкнинг apart-hotel'лар варианти ҳам мавжуд бўлиб, улар йилдан йилга кўпроқ инвесторларни ўзига жалб қилмоқда. Apart-hotel'ларнинг ўзига хослиги ва инвестиция учун идеал танлов бўла олишига сабаб нимада?

Фото: Apart-hotel

Apart-hotel - меҳмонхона қулайлиги ва турар жой афзалликларини бирлаштирган ўзига хос комбинациядаги мажмуа ҳисобланади. Бу турдаги мажмуада ҳар бир хонадон ўз ётоқхона, иш зонаси, ошхона ва ҳаммомига эга замонавий студия форматидаги турар жой ҳисобланади. Бундай қулайликлар apart-hotel'ни узоқ муддатга яшаш ва ижара бизнеси учун идеал қила олади.

Apart-hotel'ларга сармоя киритишнинг асосий афзалликларидан бири уларнинг барқарор пассив даромад келтира олишидадир. Ҳаммаси осон: apart-hotel мажмуасидаги хонадонини ижарага бериш орқали унинг эгаси доимий ойлик даромадга эга бўлади. Apart-hotel'ларда мавжуд комфорт ва қулайликлар эса узоқ ва қисқа муддатли ижарачиларни жалб қила олади ва ўз-ўзидан барқарор даромад келиб туришига сабабчи бўлади.

Кўчмас мулк ва туризм саноати бозорида беқарор вазиятлар ҳам кузатилишини ҳисобга олсак, барқарор даромад келтириш ўта муҳим жиҳатга айланади. Бу борада ҳам apart-hotel'лар энг ишончли активлардан бири бўла олади.

Apart-hotel'ларга сармоя киритишнинг яна бир супер афзалликларидан бири мулкни бошқариш билан боғлиқ. Хонадон эгалари ўзлари ижарачилар топиши, ҳужжатларни расмийлаштириш ёки пайдо бўлиши мумкин бўлган уйдаги маиший масалаларни ҳал қилишга вақт ва асаб сарфлашлари шарт эмас. Буларнинг ҳаммасини профессионал бошқарув компанияси қилиб бера олади ва турар жой эгасини ортиқча бошоғриқлардан қутқаради. У бемалол ўз шахсий ишлари ёки бизнеси билан шуғулланиш имконига эга бўлади.

Apart-hotel сотиб олиш билан қиймати кундан кунга ўсиб бораётган кўчмас мулк бозорига эшик очилади. Тошкент шаҳрида хонадонларга талаб йил сайин ортиб боряпти. Ўз навбатида ижара нархлари ҳам қимматлаяпти. Масалан, 2023 йилда Тошкентдаги ўртача ижара нархи ундан олдинги йил билан солиштирганда 34,6 фоизга ўсган.

Тошкент марказида қурилаётган "Muhtasham Apart-Hotel" мажмуаси араптаментлар сотувини бошлаб юборди. 

Энди сизда ҳам чет эл форматидаги замонавий кўчмас мулк сотиб олиб даромадли бизнес бошлаш имкони бор.

Apart-hotel республиканинг бошқа вилоятларидан ёки умуман бошқа давлатлардан келиб пойтахтда узоқ муддат қолишни режалаштирганлар учун идеал танлов бўла олади.

Ўзбекистонга келаётган туристлар сони доимий ошиб бораётгани, қолаверса, мамлакатда кўчмас мулк нархларининг доимий ўсиб бораётгани ҳисобга олинса, аpart-hotel сотиб олиб адашмайсиз. Ахир сиз фақатгина турар жой сотиб олмайсиз, балки пассив даромад манбаига ҳам эга бўлишингиз мумкин. Бу имкониятни апарт-меҳмонхоналар бера олади. 

Фойдали бизнесга сармоя киритинг ва ўз молиявий имкониятларингизни оширинг!

Манзил: Яккасарой тумани, Кичик ҳалқа йўли кўчаси, 5-уй. 

Телефон: +998(71)-200-99-09 |Telegram | Instagram

 
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид