Наманган мактабларида 30 нафардан ортиқ бола ўқийдиган синфлар умуман бўлмайди — Шавкат Мирзиёев
Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев наманганлик сайловчилар билан учрашувда таълимга оид режалар ҳақида тўхталди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар қилмоқда.
“2030 йилга қадар Наманганнинг бирорта маҳалласида боғча муаммоси қолмайди. Бунинг учун, 235 та янги боғча қурилади ва таъмирланади, 1 мингдан зиёд хусусий боғча ташкил қилинади. Биз келгуси етти йилда қўшимча 100 минг янги ўқувчи ўрни яратамиз. Бунда, 28 та янги мактаб ва 232 та мактаб учун қўшимча бино қурилади, 268 таси таъмирланади.
Натижада, Намангандаги мактабларда 30 нафардан ортиқ бола ўқийдиган синфлар умуман бўлмайди. Вилоятдаги 11 та мактаб халқаро стандартлар асосида ихтисослашган мактабга айлантирилади”, деди номзод.
Шунингдек, уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож 34 минг оила ўз бошпанасига эга бўлади. Бунинг учун 1 минг 208 та кўп қаватли уй қурилади.
Бундан ташқари, Давлатобод туманида 50 минг хонадонга эга 721 та кўп қаватли турар жой мажмуаси барпо этилади.
“3 минг 700 километр сув тармоқлари ва 371 та сув иншооти барпо этилади ва таъмирланади. Бу орқали 123 та маҳаллага илк бор ичимлик суви олиб келинади. Натижада 2030 йилга бориб вилоят аҳолисининг тоза ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 90 фоизга етказилади”, деди Шавкат Мирзиёев.
Мавзуга оид
20:47 / 12.11.2024
“Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз” — Шавкат Мирзиёев
20:26 / 12.11.2024
Мирзиёев: Европага “яшил” энергия етказиш бўйича кўп томонлама битим имзолаймиз
17:29 / 12.11.2024
Мирзиёев БМТ миқёсида Дарё экотизимларининг бутунлиги декларациясини тузишга чақирди
23:45 / 11.11.2024