Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистон Ўзбекистонда фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариб, уларнинг экспортини ташкил қилмоқчи
Ўзбекистоннинг элчиси Дилшод Аҳадов Маҳараштра штатининг маъмурий маркази Мумбай шаҳрида қатор учрашув ва музокаралар ўтказди, деб хабар қилмоқда «Дунё».
Фото: Дунё АА
InterMed Laboratories, AGIO Pharmaceuticals компаниялари, Kokilaben Dhurubhai Ambani шифохона ва тиббий тадқиқотлар институти раҳбарлари билан мулоқот чоғида соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳасидаги ўзаро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари ҳақида сўз юритилди.
Ҳиндистон вакиллари мамлакат тадбиркорлари билан ушбу йўналишда истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш, жумладан, Ўзбекистонда фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва уларнинг экспортини ташкил қилиш, замонавий тиббиёт марказлари барпо этиш орқали республика тиббиёт туризми салоҳиятини юксалтиришга ҳисса қўшишга тайёрлигини билдирди.
Ҳиндистон Cаёҳат агентлари уюшмаси раҳбарияти, қатор хусусий компаниялар мутахассислари билан учрашув туризм соҳасидаги ҳамкорликни янада фаоллаштириш масалалари муҳокамасига бағишланди.
IndiGo ҳинд авиаташувчиси сентябрь ойидан бошлаб Деҳлидан Тошкентга ҳафтасига тўрт марта самолётлар қатновини йўлга қўйишга тайёргарлик кўрмоқда. Ҳаво қатновлари ҳажмини бошқа хусусий авиакомпаниялар бойитиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
12:16 / 25.12.2025
Ҳиндистон нефт компанияси РФ нефтини харид қилишни қайта тиклади
14:34 / 23.12.2025
Титов: 2026 йилда Россияга ишлаш учун 40 минг ҳиндистонлик келади
18:14 / 21.12.2025
Петербург кўчаларида ҳиндистонлик мигрантлар ишлай бошлади
07:30 / 17.12.2025