08:51 / 04.07.2023
4775

Ер участкаларини тўғридан тўғри бериш бўйича барча имтиёзлар тугатилди

Ер участкаларини тўғридан тўғри ажратишни назарда тутувчи тартиблар, имтиёз ва истиснолар тўлиқ чиқариб ташланди.

Фото: Kun.uz

Президент фармони билан ер участкаларини бериш бўйича айрим ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилмоқда.

Кадастр агентлиги хабарига кўра, улар қуйидагилар:

қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари мулк ва ижара ҳуқуқи асосида  электрон онлайн-аукцион орқали берилади (реализация қилинади);

ер участкаларини тўғридан тўғри ажратишни назарда тутувчи тартиблар, имтиёз ва истиснолар тўлиқ чиқариб ташланди;

жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика ва ҳудудий мақсадли жамғарма фаолиятини тартибга солувчи қонуности ҳужжатлар такомиллаштирилади.

Top