Иқтисодиёт | 07:17 / 14.05.2024
2180
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистондан Хитойга маҳсулотларни етказиб бериш учун қўшимча савдо имтиёзлари жорий этилади 

Ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Хитой ҳукуматлараро қўмитаси йиғилишида товар айирбошлашни янада оширишга қаратилган қўшма “Ҳаракатлар режаси”ни қабул қилиш, Хитойга маҳсулотларини узоқ муддатли ва барқарор етказиб бериш учун қўшимча савдо имтиёзларини жорий этиш таклиф қилинди.

Фото: Бош вазир матбуот котиби

Кеча, 13 май куни Тошкент шаҳрида Ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Хитой ҳукуматлараро қўмитасининг еттинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Хитой давлат кенгаши раиси ўринбосари Лю Гочжун ҳамраислигида ўтган мажлисда кўп қиррали шериклик муносабатлари жадал ривожланаётгани, бунда, давлат раҳбарлари ўртасидаги дўстона, яқин, самимий ва биродарлик ришталари муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланди.

Йиғилишда товар айирбошлашни янада оширишга қаратилган қўшма “Ҳаракатлар режаси”ни қабул қилиш, Хитойга маҳсулотларни узоқ муддатли ва барқарор етказиб бериш учун қўшимча савдо имтиёзларини жорий этиш, саноат кооперациясини янада кенгайтириш, иқтисодиётни барча соҳаларда қўшма рақобатбардош лойиҳаларни амалга ошириш таклиф этилди.

Тадбир сўнгида тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди ҳамда Ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Хитой ҳукуматлараро қўмитасининг еттинчи йиғилиши баённомаси имзоланди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид