14:13 / 13.07.2023
2744

Шавкат Мирзиёевнинг Қатар амири билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди

13 июль куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Унда олий даражадаги келишувларни амалга ошириш, йирик инвестиция лойиҳаларини тайёрлашни жадаллаштириш ва уларни илгари суриш масалалари батафсил муҳокама қилинди.

Қатар амири Ўзбекистон етакчисини бўлиб ўтган Ўзбекистон президенти сайловида қозонган ишончли ғалабаси билан қутлади. Қатар халқи номидан Ўзбекистон раҳбари ва кўп миллатли халқига тинчлик-осойишталик, фаровонлик, барқарор тараққиёт ва равнақ тилади.

Етакчилар жорий йил 5-6 июнь кунлари Қатар амирининг Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифи давомида қабул қилинган битим ва келишувларнинг сўзсиз ижросини таъминлаш бўйича зарур чоралар кўришга келишиб олди.

Яқин фурсатда қўшма ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ҳамда икки мамлакат етакчи компаниялари иштирокида бизнес форумини ўтказиш муҳимлиги таъкидланди.

Top