Ўзбекистон | 23:09 / 15.07.2023
9652
1 дақиқада ўқилади

Атмосфера ифлосланишини мониторинг қилиш учун 347 та автоматлашган кичик станция ўрнатилади

Кичик станциялар маълумотлари расмий веб-сайтларда реал вақт режимида мунтазам янгилаб борилади.

Фото: Экология вазирлиги

2023 йил 1 декабрга қадар Ўзбекистонда атмосфера ҳавоси ифлосланиши мониторингини амалга ошириш учун 347 та автоматлашган кичик станция ўрнатилади.

Бу «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини трансформация қилиш ва ваколатли давлат органи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент фармонида кўзда тутилган.

Кичик станциялар Экология вазирлиги томонидан тасдиқланган техник талаблар ва ҳудудларга жойлаштириш хариталари асосида Гидрометеорология хизмати агентлиги томонидан ўрнатилади.

Шунингдек, кичик станцияларини жойлаштиришда туман ва шаҳарларнинг географик жойлашуви, иқлим кўрсаткичлари ҳамда саноатлашуви инобатга олинади.

2024 йил 1 январдан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудида ўрнатиладиган автоматлашган кичик станциялар маълумотлари ягона геоахборот маълумотлар базасига интеграция қилиш орқали визуаллаштирилиб, расмий веб-сайтларда реал вақт режимида мунтазам янгилаб борилади.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид