Ўзбекистон | 16:51 / 15.07.2023
11302
6 дақиқада ўқилади

Саратон бу – ҳукм эмас: Протон терапияси имкониятлари

Фото: Аполло

Тошкент шаҳрида Жануби-Шарқий Осиё ва Яқин Шарқдаги ягона “Аполло” протон терапияси маркази шифокорлари иштирокида илмий-амалий тадбир бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда ҳиндистонлик шифокорлар саратон касаллигини даволашнинг илғор усули – протон терапияси ҳақида гапириб беришди.

Ҳозирги вақтда протон терапияси саратон касаллигида нурланишнинг энг аниқ ва енгиллаштирилган усули ҳисобланади. Рентген ёки гамма нурлари ёрдамида анъанавий радиация терапиясидан фарқли ўлароқ, зарядланган протон зарралари тананинг соғлом ҳужайраларига таъсир қилмасдан ўсимтага тўғри етиб боради. Ушбу усул аниқлиги ошиши ўсимтага юқори дозали нурланишни юбориш имконини беради, бу эса ножўя таъсирлар хавфини камайтиради. Натижада, ўсимта максимал нурланиш дозасини олади, соғлом тўқималарга эса минимал таъсир етказилади. Протон терапияси, шунингдек, соғлом тўқималарни сақлаш жуда муҳим бўлган мия, умуртқа поғонаси ва простата каби ҳаётий органлар яқинидаги ўсмаларни даволашда самарали ҳисобланади.

Тадбир очилишида, “Аполло” халқаро филиалларининг касалхоналари вице-президенти, доктор Картик Анантҳараман Ўзбекистон онкология шифокорлари билан Ҳиндистондаги “Apollo Hospitals Group” шифокорлари ўртасидаги ҳамкорлик муҳимлигини таъкидлаб ўтди.

“Apollo Hospitals Group”да 75 та стационар шифохоналар мавжуд. Улардан 15 нафари фақат онкологик ёрдам билан шуғулланишади. Биз ўз ишимизда саратон касаллигининг робот ёрдамида даволаш, жарроҳлик ва радиожарроҳлик аралашуви, суяк илиги трансплантацияси каби даволаш турларидан фойдаланамиз, бизда Марказий Осиё онкологик марказлари орасида ягона рақамли ПЕТ КТ (позитрон эмиссия томографияси - компютер томографияси) мавжуд. Мақсадимиз – беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш, шунингдек, ўзбекистонлик шифокорлар мамлакат ҳудудида беморларга ёрдам кўрсатишлари учун Ўзбекистонга технология олиб келиш, онкология йўналишида ўқув машғулотларини ўтказиш ва технологик асбоб-ускуналар билан таъминлашдир. Ва фақат ўта оғир аҳволда бўлган ва Ўзбекистонда мавжуд бўлмаган ихтисослаштирилган ёрдам ва махсус жиҳозлардан фойдаланишга муҳтож бўлган беморларни Ҳиндистонга жўнатиб, у ерда даволанишни, кейин эса реабилитация даврига қайтаришни режалаштирганмиз. Ўзбекистонда ротон нурлари, чизиқли тезлатгичлар каби терапия усулларини таклиф қилмоқчимиз ва қўллашни бошламоқчимиз". - деди доктор Картҳик Анантҳараман.

Радиацион онколог, бош, бўйин ва кўкрак онкологияси жамғармаси аъзоси, Жануби-Шарқий Осиё ва Яқин Шарқдаги ягона “Апполло” протон терапия марказида ишловчи доктор Сапна Нангиа протон терапиясининг имкониятлари ҳақида батафсил тўхталиб ўтди. Марказ 2019 йилдан бери Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида фаолият юритиб келмоқда. Онкология муаммосига келсак, доктор Сапна шуни таъкидладики, Марказий Осиё ва Африкада ҳар йили беморларнинг 48 фоизга яқинига онкология ташхиси қўйилади. Афсуски улардан 58 фоизи вафот этади.

“Онкопатология бутун дунё бўйлаб соғлиқни сақлаш учун катта муаммодир. Ўлим даражаси бўйича юрак-қон томир касалликларидан кейин иккинчи ўринда туради. Онкология касалликлари жуда аниқ ва тез тиббий ёрдамни талаб қилади. Биз протон терапияси ўйин қоидалрини ўзгартирганига ва саратон касаллигини даволашда етакчилигимизга ишонамиз. Ушбу илғор терапия протон зарраларини ўсмаларни юқори аниқлик билан нишонга олиш, соғлом тўқималарни асраш ва ножўя таъсирлар хавфини камайтириш учун фойдаланади. Саратон касаллигини даволаш бўйича етакчи сифатида биз Ўзбекистондаги беморларга даволаш вақтида ва ундан кейин энг яхши натижалар ва ҳаёт сифатини таъминловчи ушбу илғор даволаш усулини таклиф қилишдан фахрланамиз”, деди доктор Сапна.

2000 йилдан 2020 йилгача дунёда протон марказлари сони уч баравар кўпайган бўлса-да, бизнинг минтақамизда ҳали ҳам битта протон маркази мавжуд. Бу ерга дунёнинг 35 мамлакатидан беморлар келиб даволанишади. Ва уларнинг кўплари, ҳатто бошқа шифокорлар ҳеч нарса ваъда қила олмасалар ҳам, касалликни енгишга муваффақ бўлишди. Масалан, Жиззах вилоятининг Зомин туманидан Муртазо Сулаймоновда қизилўнгач саратонининг 4-босқичи аниқланган. Шифокорлар уни операция қилиш мумкин эмаслигини айтишди. Деярли умидсиз бемор Ҳиндистоннинг Апполло протон терапия марказига даволаниш учун олиб кетилди ва у ерда 60 кун давомида даволанди. Бу вақт ичида протон терапияси ёрдамида бемор касалликни енгишга муваффақ бўлди ва бугунги кунда у онкологияга дуч келган бундай одамларга ёрдам бериб, тўлақонли ҳаёт кечирмоқда.

Худди шундай илҳомлантирувчи воқеани тошкентлик ёши 65даги яна бир бемор Замирахон Халилова ҳам айтиб берди, унга 6,5 йил аввал кўкрак бези саратонининг 2-босқичи ташхиси қўйилган эди. Замирахон Апполло клиникасида ўтказган протон терапиясидан сўнг касалликни унутиб, бугун саккиз нафар неварасини тарбиялашда катта завқ билан иштирок этмоқда.

Боғланиш учун:

Др. Картҳик Анантҳараман

Виcе Пресидент – Интернатионал

Group Oncolgy & International

Apollo Hospitals Enterprise Ltd

Тел.: +91 9986672406

Email: karthik_anantharaman@apollohospitals.com

Реклама