08:19 / 17.07.2023
3229

Онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони қарийб 650 мингга етди

Фото: Kun.uz

2023/2024-ўқув йили учун рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони ҳақида маълумот берилди.

2023 йил 16 июл 18:00 ҳолатига кўра, олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 645 969 нафарни ташкил этмоқда.

Абитуриентларнинг таълим тили бўйича тақсимоти:

  • ўзбек тили  — 561 070 нафар;
  • рус тили  — 66 094 нафар;
  • қорақалпоқ тили  — 17 046 нафар;
  • бошқа тиллар — 1 759 нафар.

Абитуриентларнинг таълим шакллари бўйича тақсимоти (биринчи таълим йўналишига нисбатан):

  • кундузги таълим шакли — 420 231 нафар;
  • кечки таълим шакли — 16 311 нафар;
  • сиртқи таълим шакли — 204 914 нафар;
  • масофавий таълим шакли — 4 513 нафар.

Энг кўп абитуриент рўйхатдан ўтган ОТМ (биринчи таълим йўналишига нисбатан):

  • Ўзбекистон миллий университети — 25 154 нафар;
  • Тошкент ахборот технологиялари университети — 19 309 нафар;
  • Тошкент давлат педагогика университети — 19 299 нафар;
  • Фарғона давлат университети — 19 268 нафар;
  • Тошкент давлат транспорт университети — 18 757 нафар.

Абитуриентларнинг доимий яшаш ҳудуди бўйича биринчи 5 талик:

  • Самарқанд вилояти — 74 131 нафар;
  • Қашқадарё вилояти — 74 113 нафар;
  • Фарғона вилояти — 60 789 нафар;
  • Тошкент вилояти — 57 083 нафар;
  • Сурхондарё вилояти — 52 605 нафар.
Top