Жамоа аъзолари (суратда чапдан ўнгга):

Равшан Исмоилов - Uztelecom акциядорлик жамияти ходими;
Абдуғани Иноятов - шифокор;
Саидкамол Абдураззоқов - менежер;
Фаррух Рафиқов - муҳандис-лойиҳачи (жамоа сардори);
Азизбек Абдуллаев - илмий тадқиқотчи;
Миржалол Каттаев - менежер.

Тажрибали Фаррух Рафиқов жамоаси 2023 йилнинг ёзги мавсуми учинчи ўйинида иштирок этади.

1-раунд саволи Хуршид Дўстмуҳаммаднинг “Бозор” романи ҳақида бўлди. Ўйиннинг илк саволида жамоада тўғри вариант чиққан бўлса-да, якунда бошқа вариант танланди. Мавсумнинг аввалги икки ўйини каби бунисида ҳам ҳисоб телетомошабинлар фойдасига очилди – 0:1.

2-раундда Алберт Эйнштейн фикри асосида тузилган савол ўйналди. Олим фикрича, инсоният нимасиз 4 йилдан ошиқ яшолмайди, деган саволга жамоа клуб ёрдамидан фойдаланган ҳолда тўғри жавоб берди ва ҳисобни тенглаштирди. Ҳисоб – 1:1.

3-раунд саволи АҚШдаги айёр фермерлар нега темир йўлларга туз сепиб қўйгани ҳақида бўлди. Бу саволга жамоа тўғри жавоб топа олмади ва ҳисоб яна телетомошабинлар томонига оғди – 1:2.

Навбатдаги раунд саволи хориждаги кийим дўконларига ўрнатиладиган кун, тун, шом номли чироқ ўчиргичлар ҳақида бўлди. Ушбу саволга жамоага янги қўшилган Абдуғани Иноятов муддатидан олдин тўғри жавоб бериб, жамоасига нафақат бир очко, балки қўшимча 1 дақиқа вақт ҳам олиб келди. Ҳисоб – 2:2.

5-раундда Вьетнам урушида АҚШ аскарларининг каскалари нега тўр билан ўралгани ҳақидаги савол ўйналди. Жамоанинг мазкур саволга берган жавоби нотўғри деб топилди ва ҳисоб 2:3 кўринишига келди.

Кейинги раунд саволи президент Жон Кеннеди томонидан айтилган ҳазиломуз гап ҳақида бўлди. Ушбу савол жамоага қийинчилик туғдирмади ва ҳисоб яна тенглашди. Ҳисоб – 3:3.

7-раундда болгар ёзувчиси Богомил Райновнинг бир асарида ёзувчиликка ўхшатилган касб ҳақида савол ўйналди. Жамоа ҳар қанча изламасин, тўғри жавобга етиб бора олмади. Ҳисоб – 3:4.

Кейинги раундда ҳам жамоанинг ишлари юришмади. Япон чойхўрлик маросими ҳақидаги чуқур мантиқли савол ҳисобни 3:5 кўринишига келтирди.

9-раундга келиб, ҳисоб қалтис кўриниш олди. Энди биргина нотўғри жавоб нафақат жамоанинг мағлубиятига, балки жамоанинг телеўйинни вақтинчалик тарк этишига ҳам сабаб бўлиши мумкин.