09:16 / 22.07.2023
7690

6 ойда ўзбекистонликлар энг кўп қайси давлатга ташриф буюргани маълум қилинди

2023 йилнинг январь-июнь ойларида 2 млндан ортиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролари туристик мақсадларда хорижга сафар қилган.

Статистика агентлигининг маълумотларига кўра, ўзбекистонликлар январь-июнь ойларида энг кўп сафар қилган давлатлар орасида Қирғизистон биринчи ўринни эгаллаб турибди – 815,4 минг нафар.

Кейинги ўринлардан мос равишда 520,7 минг нафар ва 337,7 минг нафар ўзбекистонлик сафарни амалга оширган Тожикистон ҳамда Қозоғистон жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:

  • Россия – 94,0 минг нафар;
  • Туркия – 75,7 минг нафар;
  • БАА – 64,5 минг нафар;
  • Саудия Арабистони – 34,5 минг нафар;
  • Кувайт – 20,8 минг нафар;
  • Миср – 12,2 минг нафар;
  • Озарбойжан – 9,1 минг нафар.
Top