Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарадош ҳудудлари аҳолисини қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳа якунланди
"Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг чегарадош ҳудудларида ҳамкорлик орқали умумий фаровонликка" лойиҳасининг якунлари сарҳисоб қилинди.
"Дунё" хабарига кўра, унда Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг чегарадош ҳудудларида яшовчи фаоллар, шунингдек, расмийлар ва экспертлар иштирок этди.
БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) ва БМТ Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA) томонидан амалга оширилаётган "Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг чегарадош ҳудудларида ҳамкорлик орқали умумий фаровонлик" лойиҳасини 2022 йил июн ойида бошланган эди.
Лойиҳа БМТ бош котибининг Тинчлик қуриш жамғармаси томонидан молиялаштирилиб, у Фарғона водийси орқали ўтувчи чегаранинг ҳар икки томонида яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга қаратилган. Дастур қишлоқ хўжалиги ва бошқа муҳим ижтимоий-иқтисодий соҳаларда ҳамкорликни ривожлантиришга йўналтирилган бўлиб, Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг чегарадош ҳудудларида аёллар ва ёшлар имкониятларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
У Қирғизистоннинг Жалолобод ва Ўш вилоятлари, шунингдек, Ўзбекистоннинг Наманган ва Андижон вилоятларидаги бир қатор қишлоқларни қамраб олди.
Лойиҳанинг икки мамлакатда эришилган асосий ютуқларидан бири 700 дан ортиқ кишини бирлаштирган 66 та ўз-ўзига ёрдам гуруҳларининг ташкил этилгани бўлди. Ушбу гуруҳлар иштирокчиларининг 90 фоизи аёллардан иборатдир.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
18:14 / 28.05.2026