Ўзбекистон | 07:35 / 24.07.2023
3037
1 дақиқада ўқилади

Миср томонидан тақдим этилган гепатитга қарши дориларнинг 11-туркуми Ўзбекистонга юборилди

Ушбу дори воситалари Вирусология илмий-текшириш институти томонидан беморлар ўртасида тақсимланади.

Фото: Дунё АА

Мисрдан Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдам сифатида ажратилаётган гепатит С вируси қарши дори воситаларининг навбатдаги туркуми мамлакатга юборилди, деб хабар бермоқда “Дунё”.

Uzbekistan Airways авиакомпанияси ушбу инсонпарварлик кўмагининг навбатдаги ўн биринчи туркумини Шарм-ал-Шайхдан Тошкентга етказиб берди. Ушбу дори воситалари Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан беморлар ўртасида тақсимланади.

Миср гепатит В ва С вирусларига қарши курашда дунё миқёсида сезиларли муваффақиятларга эришган. Миср Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакат аҳолиси ушбу касалликдан бутунлай фориғ бўлган.

Мавзуга оид