Ўзбекистон | 14:08 / 28.11.2024
1940
1 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистонлик тиббиёт ходимлари Мисрда малака оширади

Ўзбекистон элчихонаси кўмагида шу йилнинг 17-20 ноябр кунлари Қорақалпоғистон соғлиқни сақлаш вазири Мурод Қурбонов бошчилигидаги делегациянинг Мисрга ташрифи ташкил этилди.

Фото: "Дунё" АА

Ташриф давомида Қорақалпоғистон вакиллари Мисрнинг Alameda Group тиббиёт мажмуасида бўлди ва бу ерда яратилган имкониятлар билан яқиндан танишди.

Қорақалпоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Alameda Group мажмуаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Ушбу ҳужжат асосида мажмуа таркибидаги Alameda Academy'да қорақалпоғистонлик тиббиёт ходимларининг грант асосида малака оширишлари ва замонавий технологиялар асосида ўз билимларини мустаҳкамлашлари режалаштирилган.

Alameda Group мажмуаси 1999 йилда ташкил этилган бўлиб, ҳозирда Мисрдаги энг нуфузли Al Salam International Hospital, Dar El Fouad Hospital, Elixir Care Center, Tabibi Clinics, German Center for Rehabilitation тиббиёт муассасалари ва Alameda Academy'ни қамраб олган. Мажмуада 1023 та палата, 5000 дан ортиқ ходим, шу жумладан 1000 га яқин шифокор бор.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид