08:54 / 26.07.2023
2042

Лигалар кубоги. «Интер Майами» «Атланта»ни тор-мор этди, Мессидан дубль ва ассист

Фото: Getty Images

Лигалар кубоги 2-тури доирасида «Интер Майами» «Атланта»ни йирик ҳисобда мағлуб этди.

Шу куни жамоаси сафида илк марта асосий таркибда майдонга тушган Лионель Месси дубль ва ассист қайд этди. Унинг голларидан бирига Серхио Бускетс ҳаммуаллифлик қилди – 4:0.

Месси майдонда 78-дақиқа тўп сурган бўлса, Бускетс 72-дақиқа ҳаракат қилди.

Шу тариқа, Майами жамоаси J гуруҳида 2 ўйинда 6 очко жамғариб, 1-ўрин билан кейинги босқичга йўлланма олди. Месси 1-турда ҳам захирадан майдонга тушиб, «Крус Асуль» билан баҳсда жамоасига ғалаба келтирганди.

Лигалар кубоги. 2-тур
26 июль

Интер Майами (АҚШ) – Атланта Юнайтед (АҚШ) – 4:0 (3:0)
Голлар: 1:0 – Месси (8), 2:0 – Месси (22), 3:0 – Тэйлор (44), 4:0 – Тэйлор (Месси, 54).

Top