Ўзбекистон | 12:43 / 04.08.2023
4491
6 дақиқада ўқилади
Реклама

Вақт синовидан ўтган ишонч — ALFA INVEST Ўзбекистон суғурта бозоридаги 20 йиллик самарали фаолиятини нишонламоқда

Фото: ALFA INVEST

Мана 20 йилдирки, «ALFA INVEST Sug‘urta Kompaniyasi» АЖ ўз мижозлари ва ҳамкорларининг юксак ишончини оқлаб келмоқда.

Асос солинган вақтдан бошлаб ALFA INVEST компанияси турли соҳалар ва кўламларда ҳаёт, саломатлик ёки мулкка етказилган зарар билан боғлиқ кутилмаган молиявий йўқотишлардан фуқаролар ҳамда корхоналарни ҳимоя қилиб келмоқда. Шунингдек, мазкур компания йирик компаниялар ва давлат корхоналарини ҳам ҳимоя қилишга доир ўз хизматларини тақдим этмоқда.

Суғуртанинг бош вазифаси — молиявий йўқотишлардан ҳимояни амалга оширган ҳолда, ALFA INVEST мана 20 йилдирки, 480 мингдан зиёд компания ва 3,5 миллион аҳоли учун ишончли суғурта қопламасини тақдим этмоқда. Шу давр ичида 130 млрд сўмдан зиёд суғурта товони тўлаб берилди.

Буларнинг барчаси компаниянинг барқарор молиявий равнақи, хатарларни бошқариш механизмларининг такомиллашуви, сармоя, андеррайтинг ҳамда қайта суғурталаш сиёсати, шунингдек, захираларни малакали шакллантира олиши туфайли амалга оширилди.

Йилдан йилга ALFA INVEST суғурта портфели ижобий ўсиш динамикасини намойиш этмоқда. Бугунги кунга келиб активлар ҳажми 216,7 млрд сўмни ташкил этди. Суғурта захиралари 137,4 миллиард сўм миқдорида шакллантирилиб, устав капитали 53,3 миллиард сўмга етди, бу эса корхонанинг молиявий барқарорлиги ҳамда тўлов қобилиятини таъминлаб бермоқда.

Компаниянинг олий ижтимоий мақсади

ALFA INVEST компанияси фаолияти доирасида суғуртанинг ижтимоий вазифалари алоҳида ўрин тутади. Компания қонун ҳужжатларида назарда тутиладиган барча турдаги мажбурий ва ихтиёрий суғурта хизматларини амалга ошириш ҳуқуқига эга.

ALFA INVEST компанияси 20 йил мобайнида ҳар хил фаолият турлари, табиий офатлар, техноген авариялар, фалокатлар, салбий ижтимоий вазиятлар ва ҳолатлар оқибатида кўрилган зарарларнинг амалда реал қоплаб берилишини, шунингдек, мамлакатнинг иқтисодий тараққиёти учун зарур бўлган ишончли ва барқарор иқтисодий муҳитни таъминлаб келмоқда.

Ўсишнинг энг муҳим омили — халқаро ҳамкорлик

Етакчи халқаро компаниялар ва брокерлар билан кўп йиллик самарали ҳамкорлик туфайли, ALFA INVEST компанияси йирик инвестиция ва мулкий қалтисликларнинг қопланишини таъминлаб бермоқда. Халқаро қайта суғурта бозорининг 200 дан зиёд компанияси «ALFA INVEST Sug‘urta Kompaniyasi» АЖнинг амалдаги ва ишончли ҳамкорлари ҳисобланади.

Миллий суғурта бозорини ривожлантиришга ўз ҳиссамизни қўшмоқдамиз

Компания 20 йил давомида Ўзбекистон суғурта бозорининг қарор топиши ҳамда ривожланишида фаол иштирок этиб, суғурта хизматларидан фойдаланиш имкониятларини ва аҳолининг суғурта саводхонлигини оширишга ҳисса қўшмоқда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўнлаб филиалларнинг очилиши, шунингдек, бутун мамлакат бўйлаб кенг агентлик тармоғининг ташкил этилиши билан ALFA INVEST компанияси мингдан зиёд юқори малакали суғурта мутахассисларини тайёрлашга мушарраф бўлди, юзлаб иш ўринларини яратди.

Суғурта соҳасини ислоҳ қилиш бўйича кенг кўламли дастурларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев томонидан янги трендлар белгилаб берилди ҳамда миллий суғурта бозорини, хусусан, онлайн суғурта тармоғини ривожлантириш ва халқаро суғурта бозорларига чиқиш учун мисли кўрилмаган имкониятлар тақдим этилди.

ALFA INVEST глобал ҳамкорликни кенгайтириш ва қайта суғурталаш портфелини ўстириш ташаббуси билан чиқди. «Moody’s Investors Services Ltd.» (Буюк Британия) халқаро рейтинг агентлиги томонидан «B2» даражасида «Барқарор» прогнозли молиявий барқарорлик халқаро рейтингига эришиш бу борада қилинган муҳим қадамлардан бири бўлди.

Рақамлаштириш тараққиётнинг ажралмас қисми сифатида

Кейинги муҳим қадам InsurTech йўналиши бўлди, унинг доирасида «ALFA INVEST Sug‘urta Kompaniyasi» АЖ компаниянинг технологик ва инвестициявий ривожланишига алоҳида эътибор қаратмоқда.

Мол-мулк ҳамда автомобилларни суғурта қилиш, тижорат ва банк суғуртаси каби суғурта бизнесининг анъанавий йўналишларида рақамли технологияларга йўналтирилган янги ечимлар билан тубдан янги ўзгаришларга эришилмоқда.

ALFA INVEST мутахассислари фикрига кўра Кенгайтирилган таҳлил (АА), онлайн-савдо технологиялари, машинавий ўқитиш, Буюмлар интернети (IoT), Сунъий интеллект, виртуал реаллик (VR) яқин келажакда суғурта соҳасининг асосини ташкил этади.

Яқин йиллар ичида компания суғурта хизматлари таъминоти занжирларини рақамлаштиришни амалга ошириш ва онлайн-суғуртанинг тўлиқ циклини жорий этишни режалаштирмоқда. Айни дамда ушбу йўналиш устувор ҳисобланади.

Изчил ва босқичма-босқич ривожланиш, компания барқарорлиги ва мавқейини мустаҳкамлаш, шу билан бирга мижозлар ишончи ва ҳамкорлар ҳурматини қозониш ALFA INVEST компаниясининг ўзига хос жиҳати ҳисобланади.

 «ALFA INVEST Sug‘urta Kompaniyasi» АЖ спринтни эмас, балки марафонни танлайди, жамоамиз ўзи учун ниҳоятда узоқ марраларни мўлжал қилган ва биз мана 20 йилдирки ушбу мақсад йўлида барқарор ҳамда ишонч билан қадам босмоқдамиз, доим биринчи даражали натижалар ва ўринларни намойиш этиб, бозордаги мавқейимизни мустаҳкамлаб бормоқдамиз, - дея таъкидланди компанияда.

 

Реклама