Ўзбекистон | 21:11 / 05.08.2023
38867
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ҳудудларида 3-4 баллик зилзила қайд этилди

Тошкент шаҳрида зилзила кучи 3 баллни ташкил этди.

Афғонистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистоннинг 9 та ҳудудида сезилди.

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар беришича, 5 август куни Тошкент вақти билан соат 21:01 да Афғонистонда 5,8 магнитудали зилзила содир бўлди. Зилзила координаталари: 36,57 градус шимолий кенглик; 70,78 градус шарқий узунлик. Чуқурлик 100 км.

Зилзила эпимаркази Тошкентдан 539 км жанубий-шарқда жойлашган.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

  • Сурхондарё вилоятида 4 балл, 320 км;
  • Фарғона вилоятида 3-4 балл, 432 км;
  • Сирдарё вилоятида 3-4 балл, 470 км;
  • Жиззах вилоятида 3-4 балл, 472 км;
  • Самарқанд вилоятида 3-4 балл, 478 км;
  • Андижон вилоятида 3-4 балл, 488 км;
  • Наманган вилоятида 3-4 балл, 499 км;
  • Қашқадарё вилоятида 3 балл, 507 км;
  • Тошкент шаҳрида 3 балл, 539 км.

Мавзуга оид