19:00 / 08.08.2023
14116

Coke Studio Fest'да Coca-Cola билан янги мусиқани кашф этинг!

Coca-Cola компаниясининг 30 йиллиги муносабати билан 16 сентябрь куни "Янги Ўзбекистон" боғида йилнинг энг асосий мусиқий воқеаларидан бири - Coke Studio Fest бўлиб ўтади. Мазкур тадбир миллий ва дунё миқёсидаги байрамга айланиши кутилмоқда.

Фото: Coca-Cola

COKE STUDIO™ - турли жанр ва маданият қўшиқчиларини бирлаштирувчи платформа бўлиб, биринчи марта у 2008 йилда Покистонда ишга туришилган ва 2022 йилга келиб дунё бўйлаб юришларини бошлаган. Лойиҳа географик жойлашувидан қатъий назар, барчага янги мусиқани кашф қилиш имконини беради.

COKE STUDIO™ ёш қўшиқчиларга глобал даражага чиқишга ёрдам беради ва уларнинг жаҳон юлдузлари билан бир майдонга чиқиб, турли маданиятлардан илҳомланишига имкон яратади.

Бу йил ёзда узоқ кутилган COKE STUDIO™ лойиҳаси мамлакатимизда ҳам кенг миқёсда ишга тушди. Мазкур воқеа Ўзбекистондаги Coca-Cola компаниясининг 30 йиллик юбилейи санасига тўғри келди.

"Coca-Cola Ўзбекистон 30 йил давомида ёшлар билан боғлиқ ва Ўзбекистоннинг маданий қадриятларини замонавий фаолиятда тарғиб этишга қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватлаб келади. Биз мазкур лойиҳа ўзбекистонлик ёш қўшиқчиларга республикадан ташқарида ўз мухлисларини топишга ёрдам беришига, Coke Studio концерти эса ёшлар учун ҳақиқий мусиқа байрамига айланишига умид қиламиз", - дейди Coca-Cola компанияси ваколатхонаси раҳбари Серкан Дилек.

16 сентябрь куни "Янги Ўзбекистон" боғидаги Coke Studio Fest'нинг саҳнасида Artik ва Asti дуэти, Andro, Рухсора Эм, Масса, Далер Аметист, Далимжанов, Сабина Мустаева, Dj Bella, Dj Indigo ва бошқа маҳаллий ҳамда жаҳон юлдузлари куйлайди.

COKE STUDIO™ лойиҳаси доирасида Ўзбекистонлик ёш ижрочилар Coca-Cola ёрдамида ўз қўшиқларига видеоклип суратга олди. Натижаларни YouTube'даги Coca-Cola Uzbekistan каналида томоша қилиш мумкин.

"Мухлисларим Coca-Cola билан Янги йилдан кейин ўз таассуротларим билан бўлишганимни эслашса керак. Бир ярим йил олдин мен концертларда хорда куйлардим ва яккахон чиқиш ҳақида орзу қилар эди. Humo Arena'да Coca-Cola билан ҳақиқий мўъжиза рўй берган эди. Мен мухлисларим учун бир нечта қўшиқ куйладим. Ўшанда қувончим чексиз эди. Менинг севимли брендим Coke Studio лойиҳасида қатнашиш таклифини берганида, мўъжиза ҳамон давом этаётганига ишонч ҳосил қилдим. Мен севимли брендим томонидан ташкиллаштирилаётган бундай улкан мусиқий лойиҳанинг бир қисми эканимдан хурсандман ва мухлисларим билан учрашувни интиқлик билан кутяпман! Coke Studio фалсафаси - турли мамлакатлар ва маданиятлар вакилларини мусиқа орқали бирлаштириш, ёш қўшиқчиларга ўзи ҳақида гапиришга имкон бериш, жаҳон юлдузлари билан бир саҳнада ишлаш учун шароит яратишдир. Бу эса менга тўхтамасдан олдинга интилиш учун илҳом беради", - дейди Рухсора Эм.

Ўзининг 30 йиллик юбилейида Coca-Cola Uzbekistan 30та танга йиға олган барчага Coke Studio Fest концертининг 23 000 та текин чипталардан бирини ютиб олиш имконини беради.

Бунинг учун 2023 йилнинг 10 сентябригача:

1. https://t.me/chegirmarketbot иловаси орқали Telegram ботдан рўйхатдан ўтиш;

2. Исталган савдо нуқтасидан 0,5 л ҳажмли пластик қадоқдаги “Coca-Cola Classic” ёки “Coca-Cola Zero Sugar” сотиб олиш;

3. Чекдаги QR кодни Telegram бот орқали сканер қилиш;

4. Чекдаги ҳар бир Coca-Cola учун 1тадан танга йиғиш;

5. 3 та Coca-Cola тангаси йиғиш ва уларни Coke Studio Fest учун текин чиптага алмаштириш керак бўлади.

Шунингдек, акция қатнашчиси биринчи танга билан бирга "Яндекс Плюс"нинг янги фойдаланувчилар учун ажратилган 8 000 000 та промокодидан бирини ҳам қўлга киритади.

Чегарасиз мусиқа жарангловчи ва унутилмас таассуротлар берувчи мазкур ўзига хос воқеликнинг бир қисми бўлиш имконини қўлдан бой берманг!

Coke Studio Fest'га келиб, Coca-Cola'дан ҳақиқий мўъжизавий атмосферада севимли мусиқангиз, дўстлар давраси ва ажойиб машғулотлардан завқ олинг!

 Реклама

Top