07:24 / 12.08.2023
2971

Навоий-Чунцин қўшма эркин иқтисодий зонаси ташкил этилиши мумкин

Навоий вилояти ва Чунцин шаҳри ўртасида биродарлик меморандуми имзоланди.

Фото: Dunyo

Хитойда бўлиб турган Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов ушбу давлатнинг Чунцин шаҳри мэри Ху Хэнхуа билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Мулоқот чоғида Навоий вилояти ва Чунцин шаҳрининг инвестициявий салоҳиятлари ҳақида ўзаро маълумот алмашилди ва ҳудудлар ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Навоий вилоятида кимё, электротехника, қурилиш материаллари ва логистика тармоқларида Навоий-Чунцин қўшма эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш хусусида фикр алмашилди.

Учрашувда Навоий вилояти ва Чунцин шаҳри ўртасида шериклик алоқаларини ўрнатиш ва ҳар томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича биродарлик меморандуми имзоланди.

Навоий вилояти ҳокими Чунцин шаҳри раҳбариятини Навоий вилоятига боришга таклиф қилди.

Top