Хорижий тилни яхши ўзлаштирган тиббиёт соҳаси талабалари учун стипендия жорий этилди
Сентябрдан бошлаб улар 990 минг сўм қўшимча стипендия олиши мумкин.
2023/2024 ўқув йилидан тиббиёт олий таълим муассасалари ҳамда Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумларида таълим олувчи, хорижий тилларни яхши ўзлаштирган талабалар рағбатлантириб борилади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи қабул қилинди.
Унга кўра, тиббиёт олий таълим муассасалари ҳамда Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумларида таълим олувчи, инглиз тилини камида 7,5 даражада билишини белгиловчи халқаро тан олинган сертификатга (IELTS Academic) ҳамда немис ва француз тилини билиш даражасини белгиловчи С1 халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган талабаларга 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб, уларнинг сертификати амал қилиш даврида базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари (990 минг сўм) миқдорида ойлик қўшимча стипендия тўлаб бориш тартиби жорий этилади.
Бунинг учун тиббиёт олий таълим муассасалари ректорлари ҳамда Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумлари директорлари томонидан ҳар чоракда ушбу стипендияни олишга талабгор бўлган номзодлар тўғрисидаги қўшимча маълумотлар вазирликнинг Илм-фан ва таълим бошқармасига берилади.
Қайд қилинишича, айни пайтда вазирлик тизимидаги тиббиёт олий таълим муассасаларининг 9 тасида хорижий тилларни билиш даражаси бўйича белгиланган мезонларга мос 56 нафар талаба таълим олмоқда.
Мавзуга оид
12:08 / 25.04.2024
ТТА ва Стоматология институтида хорижий тиллардан сертификат олганларга стипендия берилмаётгани айтиляпти
19:34 / 05.04.2024
Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтига янги ректор тайинланди
15:31 / 05.04.2024
Магистратура босқичига чет тили сертификати талаби қўйилгани сабаб ОТМлар молиявий зарар кўрган – ҳисобот
12:36 / 29.03.2024