Педагогдан касбий мажбуриятига тааллуқли бўлмаган ҳисоботни талаб қилиш тақиқланмоқда
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутатлар томонидан «Педагогнинг мақоми тўғрисида»ги қонун лойиҳаси қабул қилиниб, Сенатга маъқуллаш учун юборилди.
Мазкур қонун билан педагогларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари, улар фаолиятининг асосий кафолатлари, уларнинг меҳнатига яраш ҳақ тўлаш, рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш тамойиллари белгиланмоқда. Жумладан, илмий даража ёки илмий унвонга эга педагогларнинг иш ҳақларига ҳар ойлик устама тўланиши қонун билан мустаҳкамланяпти. Бу ҳақда депутат Ғайрат Абдиев хабар берди.
Бундан ташқари, давлат умумий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида фаолият юритаётган педагоглар давлат томонидан ўқув қўлланмалар, бирламчи ўқув-методик материаллар ва ўқув қуроллари билан бепул таъминланиши кафолатланмоқда. Муҳими, педагог ўз шаъни, қадр-қимматини ҳимоя қилиш мақсадида муайян мансабдор шахснинг хатти-ҳаракати устидан судга мурожаат қилган тақдирда давлат божини тўлашдан озод этиладиган бўлмоқда.
Мазкур қонунда педагогларнинг касбий фаолиятини амалга оширишини таъминлаш борасида бир қатор нормалар ҳам белгиланмоқда.
Хусусан:
—педагогнинг касбий фаолиятига аралашиш, унинг фаолиятини асоссиз равишда текшириш, таълим олувчиларнинг билимларини тўғри ва холис баҳолашга таъсир кўрсатиш, шунингдек педагогнинг хизмат мажбуриятларини бажаришига тўсқинлик қилиш, педагогни касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга, шу жумладан ҳудудларни ободонлаштиришга, қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилиш тақиқланмоқда;
—педагогдан унинг касбий мажбуриятларига тааллуқли бўлмаган ҳисоботларни ва бошқа маълумотларни, шу жумладан аҳолининг солиқлар, коммунал тўловлар, кредитлар ва бошқа қарздорлиги тўғрисидаги маълумотларни, битирувчилар бандлиги таъминланганлиги ҳақидаги ҳисоботларни шакллантиришини ва тақдим этишини талаб қилиш тақиқланмоқда;
—педагогни куз-қиш даврида ва байрам кунларида таълим ташкилотида навбатчиликка жалб этиш тақиқланмоқда;
— педагогнинг зиммасига товарлар ва хизматларни сотиб олиш мажбуриятини юклаш, шу жумладан лавозим маошидан унинг розилигисиз товарлар ва хизматлар учун маблағ ушлаб қолишга йўл қўйилмаслиги назарда тутиляпти.
Мавзуга оид
17:44 / 20.09.2024
«Ҳаддини билмаганларни меҳмон деёлмаймиз» – Ўзбекистонда бўлиши номақбул чет элликлар рўйхати юритилади
23:26 / 25.06.2024
2024 йилнинг 5 ойи давомида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 65 нафар ўқувчи ҳалок бўлди — Сенат
22:58 / 25.06.2024
Ижтимоий ҳимояга муҳтожларга шаҳар йўловчи транспортидан бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилади
23:10 / 24.06.2024