Алиментни ихтиёрий тўловчи фуқаролар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20,6 фоизга ошди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси маълум қилди.
Қарздорликни тўлаш истаги бўла туриб, бироқ иш ўрнига эга бўлмаган 19 мингдан ортиқ (шундан 2,7 мингтаси июл ойида) алимент тўловчининг иш бандлиги масаласи ҳал этилган.
Моддий ёрдамга муҳтож фарзандлар фойдасига 1,2 трлн сўмлик алимент пуллари ундирилган.
Шу билан бирга, 3,7 млрд сўмлик (25 та) уй-жой ва 255 млн сўмлик (2 та) транспорт воситаси алимент учун олдиндан тўлов сифатида берилиши таъминланган.
“Алимент тўловлари” жамғармаси ҳисобидан 10,9 млрд сўм пул маблағлари 781 нафар ундирувчилар ҳисобига ўтказиб берилган.