Жорий йил 22-23 август кунлари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Озарбойжонга давлат ташрифи амалга оширмоқда. Ташриф дастурига Ўзбекистон-Озарбойжон стратегик шериклик муносабатларини чуқурлаштириш ва амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари киритилган бўлиб, бир қанча икки томонлама битимлар қабул қилиниши кутилмоқда. Ушбу мақолада икки давлат ўртасида муносабатларнинг бугунги ҳолати юзасидан сўз юритамиз.

Ўзбекистон ва Озарбойжоннинг сиёсий соҳадаги ҳамкорлиги:

  • 2 мамлакат мустақилликнинг дастлабки йилларида дипломатик муносабатлар ўрнатган бўлса, ўшандан буён 13 марта олий даражадаги ўзаро ташрифлар амалга оширилди;
  • 2017 йилдан бошлаб олий даражадаги мулоқот фаоллашгани делегациялар алмашинувининг кучайишига хизмат қилди – 6 йил давомида 70 дан ортиқ олий даражадаги ташрифлар, халқаро ташкилотларнинг юқори даражадаги учрашувлари амалга оширилмоқда.

Парламентлараро ҳамкорлик доирасида:

  • Парламент вакиллари Ўзбекистон ва Озарбойжонда ўтказилаётган Президент ва парламент сайловларида, турли халқаро тадбирларда халқаро кузатувчи сифатида мунтазам иштирок этиб келмоқда;
  • 1995 йилдан буён икки давлат қонун чиқарувчи органларида парламентлараро дўстлик гуруҳлари фаолият юритиб келмоқда.

Савдо соҳасида ҳамкорлик:

  • Мамлакатлар ўртасида эркин савдо режими ўрнатилган. 1998 йилдан бери ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро қўшма комиссия (ҲҚК) фаолият кўрсатмоқда. ҲҚКнинг 12 та йиғилиши ўтказилди;
  • Энергетика, машинасозлик, металлургия, транспорт, қурилиш материаллари, электротехника, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва бошқа соҳаларда умумий қиймати 4,5 млрд. доллардан ортиқ бўлган 50 дан ортиқ инвестиция лойиҳалари ва савдо шартномалари портфели шакллантирилган;
  • 2023 йилнинг 7 ойи давомида икки давлат ўртасидаги товар айланмаси 143,9 млн. долларни (+42,9 фоиз) ташкил этди.Экспорт – 62,7 млн. доллар, импорт – 81,2 млн. доллар;
  • Ўзбекистон ҳудудида Озарбойжон капитали иштирокида 203 та корхона фаолият кўрсатмоқда, улардан 66 таси қўшма корхона ва 137 таси 100 фоиз хорижий капитал иштирокида ташкил этилган;
  • 2023 йил феврал ойида Ўзбекистон ва Озарбойжон устав капитали 500 миллион доллар бўлган Инвестиция жамғармасини ташкил этди.

Транспорт соҳасида ҳамкорлик: