Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
USAID администраторининг Осиё бўйича ёрдамчиси ўринбосари Ўзбекистонга келади
26-30 август кунлари АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Осиё бўйича бюро ёрдамчиси ўринбосари Анжали Каур Ўзбекистонга келмоқда. АҚШ-Ўзбекистон ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришни мақсад қилган ташриф доирасида Каур хоним USAIDʼнинг мамлакатдаги ҳамкорлари ва ҳукумат расмийлари билан учрашади.
Хусусан, дастур давомида Самарқандда инглиз тили ўқитувчилари билан давра суҳбати, USAID томонидан молиялаштирилган мигрантлар учун маслаҳат марказига ташрифлар назарда тутилган.
USAID ваколатхонасининг маълум қилишича, Анжали Каур фармацевтика соҳасида халқаро сифат стандартларини таъминлаш ҳамда хавфсиз дори воситаларидан фойдаланиш имкониятларини ошириш бўйича ССВ ҳузуридаги марказ билан англашув меморандумини имзолаши кутилмоқда.
Анжали Каурнинг фаолият доираси Жанубий ва Марказий Осиё, жумладан, Ўзбекистон, шунингдек, бутун Осиё минтақаси учун техник хизматларни қамраб олади.
22 август куни АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг (USAID) Ўзбекистондаги миссиясига Девид Хофман янги директор этиб тайинлагани хабар берилган эди.
Мавзуга оид
23:28 / 29.08.2025
USAID расман ёпилади – Марко Рубио
07:36 / 28.07.2025
Трамп ёрдам ва ОАВ учун харажатларни қисқартириш ҳақидаги қонунни имзолади
08:30 / 19.07.2025
АҚШ Сенати USAID ва иккита ОАВга давлат харажатларини қисқартиришни маъқуллади
20:58 / 08.07.2025