Ўзбекистон | 07:49 / 01.09.2023
2925
1 дақиқада ўқилади

Иқтидорли талабалар учун экология вазири стипендияси таъсис этилади

Ўзбекистонда экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири стипендияси таъсис этилади.

2023 йил 1 сентябрдан бошлаб олий таълим муассасаларининг экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ўрмончилик, «яшил» иқтисодиёт ва гидрометеорология ва бошқа талаб юқори бўлган йўналишларидаги энг иқтидорли талабалари учун экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири стипендияси таъсис этилади.

Бунда, тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабаларнинг бир йиллик тўлов-контракт суммаси қопланган ҳолда, ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида стипендия берилади.

Шунингдек, давлат гранти асосида таълим олаётган талабларга ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 6 бараварида Экология жамғармаси маблағлари ҳисобидан стипендиялар тайинланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид