Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия суди Алишер Усмоновнинг адвокатлари офисида тинтув ўтказилганини ноқонуний деб топди
Франкфурт-Майн суди Мюнхен адвокатлик офисида тинтув ўтказиш тўғрисидаги қарор жиноятларда гумон қилиш учун асос бўлмаган ҳолда чиқарилган деб ҳисоблади.
Франкфурт-Майн суди Германияда тадбиркор Алишер Усмоновнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи Мюнхен адвокатлик офисида ўтказилган тинтувни ноқонуний деб топди. Бу ҳақда 4 сентябр, душанба куни суд қарорига таяниб, Die Zeit газетаси хабар берди.
Суд инстанциясига кўра, тинтув ўтказиш тўғрисидаги қарор жиноят содир этишда гумон қилиш учун асослар мавжуд бўлмаган ҳолда қабул қилинган.
Мюнхендаги адвокатлик офисига қарши жиноий иш
2022 йил кузида Франкфурт-Майн прокуратураси жиноий иш қўзғатган, сўнгра феврал ойида Усмонов манфаатларини ҳимоя қилган Мюнхендаги адвокатлик офисида тинтув ўтказганди. Улар ташқи иқтисодий фаолият тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда гумон қилинган. Терговчилар фикрича, адвокатлар олган 100 минг евро аванс тўлови Усмонов томонидан Европадаги шахсий эҳтиёжлари учун ишлатилиши мумкин эди, бу эса қўлланган санкцияларни бузади.
Май ойида Франкфурт-Майн суди шаҳар прокуратураси рухсати билан Усмоновнинг кўчмас мулкларида ўтказилган тинтувларни ноқонуний ҳаракат деб топди.
Мавзуга оид
09:00 / 21.03.2026
Диний мажмуалар очилиши ва 100 йилга етадиган маъданлар — ҳафта дайжести
11:29 / 29.01.2026
Суд: Усмоновнинг FAZ’га қарши даъвоси бўйича қарор ҳали кучга кирмаган
15:25 / 06.01.2026
Россиянинг энг бадавлат бизнесменлари 2025 йилда 24 млрд долларга бойиди
16:16 / 30.12.2025