Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия Литвага Бундесвер бригадаси юборилишини тасдиқлади
Германия ҳукумати тўрт минг немис аскарини Литвага ўтказиш ниятидан қайтмаяпти. Аввалроқ, сўров Бундесвернинг фақат ҳар бешинчи аскари Литвага ўз ихтиёри билан боришга тайёрлигини кўрсатган эди.
Германия ҳукумати Литвада 4000 нафаргача аскардан иборат Бундесвер бригадасини жойлаштиришга қарор қилди. «Ниятлар ўзгармади», деди Германия Мудофаа вазирлиги вакили 6 сентябр, чоршанба куни Берлинда.
Унинг сўзларига кўра, 2024 йилда немис аскарларини ушбу Болтиқбўйи мамлакатига имкон қадар тезроқ ўтказишга тайёргарлик кўриш ва амалга ошириш учун режалаштириш йил охиригача якунланиши керак.
Кўплаб немис аскарлари Литвага боришни хоҳламаяпти
Амалдор Der Spiegel ўтказган сўров натижаларига шундай муносабат билдирган, унга кўра фақат ҳар бешинчи немис аскари ихтиёрий равишда Литвага боришга тайёр. «Бундесверда 180 мингга яқин аскар борлигини ҳисобга олсак, бундай квота арифметик жиҳатдан муаммо эмас», деди у ва «Бундесверда ихтиёрийлик ҳукмрон ташкилий тамойил эмас»лигини қўшимча қилди.
Россиянинг Украинага қарши уруши фонида Германия Литвада тўрт минг немис ҳарбийларини жойлаштириш ниятини эълон қилди. Европа Иттифоқи ва НАТО аъзоси бўлган бу Болтиқбўйи давлати Россия эксклави - Калининград вилояти ҳамда Россиянинг энг яқин иттифоқчиси - Беларус билан чегарадош.
Мавзуга оид
23:09 / 02.07.2026
Литва ядро қуролини жойлаштиришга қўйилган тақиқни бекор қилмоқчи
10:56 / 27.05.2026
Латвия ва Литва Россия элчиларини чақиртирди
21:31 / 21.05.2026
Литва ТИВ раҳбари НАТО кучлари Россиянинг Калининграддаги ҳарбий базаларини «ер билан битта қила олиши»ни айтди
12:23 / 24.03.2026