Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд – Измир йўналишида авиақатновлар йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг Самарқанд ва Туркиянинг Измир шаҳри ўртасида авиақатновлар йўлга қўйилади.
Ўзбекистон ва Туркия ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро Битим асосида «Ўзавиация» агентлиги томонидан 2023 йил 12 сентябр куни SunExpress авиакомпаниясига Измир–Самарқанд–Измир йўналишида мунтазам парвозларни амалга ошириш учун Эксплуатацион рухсатнома берилди.
Авиакомпания парвозларни Boeing-737 русумли ҳаво кемаларида амалга оширади.
SunExpress — Туркиянинг Анталия шаҳрида жойлашган авиакомпания. Европа ва Туркия бўйлаб мунтазам ва чартер йўловчи рейсларини амалга оширади. Асосий базаси - Анталия аэропорти. Авиакомпания 1989 йилда ташкил этилган. Компаниянинг 50 фоиз улуши Turkish Airlines ва қолган 50 фоиз улуши Германиянинг Lufthansa авиакомпаниясига тегишли.
Мавзуга оид
14:07 / 23.03.2026
Измирда 4-қаватдан тушиб кетган 22 ёшли ўзбекистонлик аёл вафот этди
10:13 / 17.03.2026
Туркияда ўзбекистонлик аёл тўртинчи қаватдан тушиб кетди
16:15 / 01.02.2026
Туркияда автобус ағдарилиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди
09:03 / 31.01.2026