Ўзбекистон | 07:51 / 15.09.2023
2206
1 дақиқада ўқилади

Korean Airports аэронавигация бўйича ўзбек мутахассисларини қайта тайёрлов курсида ўқитади

«Ўзаэронавигация» маркази ва KAC ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Фото: Транспорт вазирлиги ахборот хизмати

Жорий йилнинг 12 сентябр куни «Ўзаэронавигация» маркази ДУК ва KAC (Korean Airports Corporation) корпорацияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида «Ўзаэронавигация» маркази ДУК мутахассисларини қайта тайёрлов курсларида ўқитиш масаласи муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, марказ муҳандис-техник ходимлари билан носозликларни бартараф этиш учун оператив ёрдам кўрсатиш бўйича ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари юзасидан таклифлар кўриб чиқилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш