Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОТМда контракт тўлаш муддати узайтирилди
Иккинчи ва ундан юқори босқич талабалар контрактини тўлаш муддати ОТМ раҳбарининг буйруғи билан узайтирилиши мумкин.
Фото: Kun.uz
1-курсга тавсия этилганлар учун тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати 15 октябрга қадар узайтирилди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.
«Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан, кўпчилик абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари ҳамда олий таълим муассасалари ректорларининг мурожаатларини инобатга олиб, 2023/2024-ўқув йилида олий таълим муассасалари бакалавриати ва магистратурасига тўлов-контракт, жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар ўқиши учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2023 йилнинг 15 октябри этиб белгиланди», дейилади хабарда.
Амалдаги тартибга кўра, иккинчи ва ундан юқори босқич талабалар контрактини тўлаш муддати ОТМ раҳбарининг буйруғи билан узайтирилиши мумкинлиги эслаб ўтилган.
Мавзуга оид
20:55 / 23.04.2026
Таълимда сунъий интеллект: талабалар олдинда, университетлар орқада қолмоқда
22:25 / 14.04.2026
Урбанизация, кадастр ва геодезия олийгоҳи очилади
10:20 / 13.04.2026
Олий таълимда чет элликлар учун янги грант дастури ишга туширилади
10:00 / 13.04.2026