Жамият | 22:57 / 25.09.2023
12578
2 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳрида сўнгги 9 ойда 228 дона янги трансформатор ўрнатилди

23 cентябр куни Тошкент шаҳрида Энергетика вазирлиги электр энергетика соҳасида амалга оширилаётган ишлар бўйича ОАВ вакиллари учун пресс-тур ташкил қилди.

Масъулларнинг қайд этишича, Олмазор туманидаги 17 та маҳаллага электр энергияси тақсимлайдиган «Сағбон» подстанциясида ўта зўриқиш билан ишлаб келган қуввати 25 МW бўлган куч трансформатори қуввати 40 МW бўлган трансформаторга алмаштирилган.

Режага кўра, Олмазор тумани бўйича 69,7 км электр узатиш тармоғи ҳамда 28 дона трансформатор пунктлари реконструкция қилинган.

Юнусобод туманида эса 110,8 км электр узатиш тармоғи ҳамда 12 дона трансформатор пунктлари реконструкция қилинган. Жумладан, «Юнусобод» подстанциясидаги мавжуд 40 МW куч трансформатори 63МW қувватли куч трансформаторига алмаштирилган.

Таъкидланишича, Миробод туманида бугунгача 67,1 км электр узатиш тармоғи ҳамда 13 та трансформатор пунктлари реконструкция қилинган. Жумладан, туманнинг 90% аҳолисини электр энергияси билан таъминловчи «Қўқон» подстанциясидаги мавжуд 40МW трансформатор 63МW қувватли куч трансформаторига алмаштирилган.

Яшнобод туманида 166,3 км электр узатиш тармоғи ҳамда 25 дона трансформатор пунктлари реконструкция қилинган.

Мутахассисларга кўра, йил давомида Тошкент шаҳри бўйича 948,5 км электр узатиш тармоғи ўтказилган, 228 дона янги трансформатор ўрнатилган.

Қўшимча қилинишича, 2023 йил давомида электр энергия таъминотини яхшилаш мақсадида қуйидаги ишлар амалга оширилган:

Жумладан, трансформатор подстанцияларини мукаммал таъмирлаш бўйича йиллик режа 722 та бўлиб, амалда 593 та ва электр узатиш тармоқлари бўйича йиллик режа 844,25 км бўлиб, амалда 687,6 км мукаммал таъмирланди.

Шунингдек, жами йиллик режа бўйича 1707 та трансформатор подстанцияларидан 1128 таси ва 1311,20 км ҳаво тармоқларидан 873,20 км жорий таъмирланди.

Мавзуга оид