Ўзбекистон | 10:46 / 26.09.2023
6088
2 дақиқада ўқилади

Metsenat.uz лойиҳасида 30 нафар талаба учун 1 йиллик грант эълон қилинди

Ушбу таълим гранти Ўзбекистондаги барча давлат таълим муассасаларида таҳсил олаётган бакалавриат (кундузги таълим шакли) талабалари учун мўлжалланган.

Иқтидорли ҳамда эҳтиёжманд талабаларга таълим гранти ва стипендия ажратишга мўлжалланган Metsenat.uz лойиҳасида навбатдаги грант эълон қилинди.

Унга кўра, 30 нафар талабанинг 1 йиллик стипендиясиз шартнома пули тўлаб берилади. Грант ташаббускори «TAIBA FINANCE» МЧЖ бўлди. 

Таълим грантининг мақсади ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бор талабаларнинг таълим олиши учун моддий ёрдам кўрсатишдан иборат. 

Танловда Ўзбекистондаги барча давлат таълим муассасаларининг бакалавриат босқичи кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабалари иштирок этиши мумкин.

Грант бўйича ҳужжатлар 31 октябргача қабул қилинади. Жамоатчилик вакилларидан тузилган махсус комиссия орқали 30 нафар ғолиб аниқланади.

Онлайн аризани қуйидаги ҳавола орқали тўлдириш мумкин: https://imkon.uz/metsenat/125

Маълумот учун, Kun.uz нашри Metsenat.uz лойиҳасининг расмий ахборот ҳамкори ҳисобланади ва сайтда эълон қилинаётган барча грант ҳамда стипендияларни тарғиб қилишга кўмаклашади.

Шу ўринда корхона, ташкилот, компаниялар ҳамда саховатпеша тадбиркорларни илм-фанга, таълимга беминнат ҳомийлик қилишга чорлаб қоламиз.