Ўзбекистон | 20:55 / 27.09.2023
9073
3 дақиқада ўқилади

Ҳукм устидан апелляция шикоятини бериш муддати қисқартирилди

Аввал бу муддат 20 сутка эди, энди 10 сутка бўлди.

Президент томонидан имзоланган қонун билан Жиноят-процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. 

Унга кўра, Кодекс қуйидаги боблар билан тўлдирилди: 

Ҳукмларнинг, ажримларнинг, қарорларнинг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текширишнинг умумий шартлари (55-боб); 

Суднинг ҳукми, ажрими устидан тафтиш тартибида шикоят (протест) бериш (56-2-боб). 

Шунга мувофиқ: 

Суд ҳукмлари, ажримлари, қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилиги апелляция, кассация ва тафтиш тартибида текширилиши мумкин. 

Жиноят ишини апелляция, кассация, тафтиш тартибида кўришда прокурор иштирок этади. 

Суд жиноят ишини апелляция, кассация, тафтиш тартибида кўришда шикоят ёки протест важлари билан чегараланмайди ва ишни барча маҳкумларга, шу жумладан тегишли шикоятни бермаган шахсларга ёки ўзига нисбатан шикоят (протест) берилмаган маҳкумларга нисбатан ҳам тўла ҳажмда текширади. 

Маҳкум, унинг ҳимоячиси, қонуний вакили, жабрланувчи, унинг вакили биринчи инстанция судининг апелляция ёки кассация, тегишли тафтиш тартибида кўриб чиқилган ҳукмлари, ажримлари, шунингдек апелляция ёки кассация, тегишли тафтиш инстанцияси судларининг ҳукмлари, ажримлари устидан тафтиш тартибида шикоят беришга ҳақлидир. 

Агар шикоятда ёки протестда оғирроқ жиноят тўғрисидаги қонунни қўллаш зарурлиги ҳақидаги, жазони кучайтириш тўғрисидаги ёки маҳкумнинг аҳволи ёмонлашишига олиб келадиган бошқа ўзгаришлар ҳақидаги масала қўйилган бўлса, суднинг айблов ҳукмини ёхуд ажримини тафтиш тартибида қайта кўриб чиқишга, шунингдек суднинг оқлов ҳукмини ёки ишни тугатиш тўғрисидаги ажримини тафтиш тартибида қайта кўриб чиқишга фақат у қонуний кучга кирганидан кейин 1 йил ичида йўл қўйилади. 

Ҳукм чиқарган суд жиноят иши тафтиш инстанцияси судига юборилганлиги тўғрисида тегишли шахсларни 3 сутка ичида хабардор қилади. 

Қонун билан шунингдек, ҳукм устидан апелляция шикоятларини (протестларини) бериш муддати 20 суткадан 10 суткага қисқартирилди. 

Шунингдек, суд ҳукми, ажримини ва қарорини ижро этиш чоғида юзага келган масалаларни ҳал қилиш тўғрисидаги ажрим устидан хусусий шикоят бериш ва хусусий протест билдириш тартиби белгиланди. 

Қонун 2024 йил 1 январдан кучга киради.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти