Ўзбекистон | 09:00 / 27.09.2023
3275
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Plastex Uzbekistan 2023 пластмасса ва полимерлар саноатининг янгиликларини намойиш этади

«Пластмассалар саноати – Plastex Uzbekistan 2023» 13-Халқаро кўргазмаси ўз экспозициясини 2023 йил 4-6 октябрь кунлари «Ўзэкспомарказ» МКК 3- ва 4-павильонлари, Атриум 2 залида тақдим этади.

Тадбир ташкилотчилари – Iteca Exhibitions халқаро кўргазмалар компанияси ва унинг ҳамкори ICA Eurasia Group.

Пластмассалар соҳасидаги ишланмалар ва тадқиқотлар натижалари, маҳсулот ва ускуналарнинг энг янги турлари, ишлаб чиқариш ва қайта ишлашнинг янги технологиялари, шунингдек полимерлар бозорининг сўнгги ривожланиш тенденциялари Plastex Uzbekistan 2023 кўргазмасининг диққат марказида бўлади. Шундай қилиб, кўргазмада пластмасса ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш учун бутун технологик занжир - асбоб-ускуналар ва хом ашёлардан тортиб то тайёр материалларгача намойиш этилади.

Кўргазмага бейджни https://bit.ly/Plast_Kun ҳаволаси орқали олиш мумкин.

Жорий йилда кўргазмада 7 мамлакатдан 200 дан ортиқ компания иштирок этади: Россия, Туркия, Туркманистон, Хитой, Эрон, Ўзбекистон, Ҳиндистон.

Москва ва Ярославль вилоятлари компанияларининг жамоавий стендларида преформалар қуйиш учун термопластавтоматлар, идишлар ва қадоқлаш материаллари, полимерлар, йўл қурилиши учун қўшимчалар, пластик қувурлар, пластмасса маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун гранулалар ва кўплаб бошқа маҳсулотлар тақдим этилади.

Хитойлик компанияларнинг (163 та компания) кенг иштироки тасдиқланди, уларнинг стендларида турли хил ускуналар - босим остида пластмасса қуйиш машинаси, целлюлоза ва қоғоз ускуналари, пластмассаларни термоформлаш, лазерли маркалаш машинаси, туалет қоғози ва салфетка ишлаб чиқариш ва қадоқлаш машиналари ва қоғоз саноати учун хом ашё, нақш солиш учун зарқоғоз, полиэтилен ва бошқалар билан танишиш мумкин.

Кўргазманинг ихтисослашган бўлими, «Қадоқлаш ва қоғоз. Ускуналар ва материаллар - O'ZBEKinPRINT & PAPER 2023», қадоқлаш саноатидаги сўнгги янгиликларни тақдим этади.

Кўп йиллар мобайнида кўргазма қурилиш, қадоқлаш, қайта ишлаш саноатининг истиқболли сегментлари мутахассисларининг эътиборини тортмоқда, шунингдек, хорижий ишлаб чиқарувчиларни Ўзбекистоннинг янги ва жадал ривожланаётган бозорига киришига ёрдам берди.

Кўргазмага ташриф буюриш учун онлайн рўйхатдан ўтиш очиқ. https://bit.ly/Plast_Kun  ҳаволаси орқали рўйхатдан ўтиш мумкин.

Тел. + (998 71) 205 14 14 Web: www.plastex.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш