Жамият | 19:00 / 28.09.2023
24807
4 дақиқада ўқилади

Ўзбекистондаги Shineray автотехникаларининг янги моделлари тақдим этилди

26 сентябр куни Тошкентда Shineray Group компанияси томонидан ишлаб чиқарилган янги моделдаги микроавтобуслар ва умумий автомобил техникаларининг расмий тақдимоти бўлиб ўтди. Ушбу автомобиллар компаниянинг Ўзбекистондаги расмий ҳамкорлари орқали етказиб берилмоқда.

Компания айни пайтда Ўзбекистондаги бозор талабига биноан Shineray Group компанияси томонидан янгиланган Т30 ҳамда Т32 моделларини олиб келди. Т30 ва Т32 моделлари Италия технологияси асосидаги двигателдан фойдаланади, у кўпроқ юк кўтариш қобилиятига, кучлироқ қувватга, янада барқарор сифатга, фойдаланишнинг арзонлигига, автомобилда овозсиз эффектга эга, Ўзбекистон шаҳарларидаги маҳаллий истеъмолчиларнинг автомобил сотиб олиш эҳтиёжларини қондирмоқда. Бундан ташқари, Shineray Group янги маҳсулот двигателлари учун 8 йил ёки 200 000 километрлик расмий кафолат ҳам тақдим этади.  

Shineray Group rомпанияси 1997 йилда ташкил этилган , у асосан автомобилларни тадқиқ қилиш ва ишлаб чиқиш ҳамда сотиш билан шуғулланадиган юқори даражадаги корхона бўлиб, юқори сифатли мотоцикллар, қишлоқ хўжалиги техникаси, умумий автомобил техникалари ишлаб чиқарадиган компания ҳисобланади.

Компания Италия ва Хитойнинг Чонгчинг провинциясида дизайн марказлари ва илмий-тадқиқот марказларига эга ва Чонгчинг Фулинг ишлаб чиқариш базаси, Чонгчинг юқори технологияли зонаси ишлаб чиқариш базаси, Ветнам ишлаб чиқариш базаси, SWM Италия ишлаб чиқариш базаларига эга. Бу компаниянинг йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 400 000 донани ташкил қилади. Унинг маҳсулотлари SUV, MPV, микроавтобус, микро юк машиналари, янги энергия воситалари ва бошқаларни қамраб олади ҳамда Жанубий Америка, Африка, Яқин Шарқ, Марказий Осиё ва Жануби-Шарқий Осиё каби 40 дан ортиқ мамлакат ва минтақаларга экспорт қилинади. Улар орасида микротижорат автомобиллари нафақат Хитой бозори сегментларида етакчи ўринни эгаллабгина қолмай, балки улар автомобил соҳасида ҳам жаҳон етакчиларидан бири ҳисобланади.

“Биз бу компания билан 2021 йилда шартнома имзоладик ва шу вақтдан бошлаб бу автомобилларни расман Ўзбекистонга олиб киришни йўлга қўйдик. Бизнинг автомобилларнинг юқори сифати ҳамда яхши кўриниши мижозлар томонидан илиқ қарши олинди. Бир ойда 1000 дан ортиқ автомобилларни сотишга ва шу вақтда қадар эса 15 000 дан ортиқ автомобилларни мижозларга топширишга муваффақ бўлдик. Бу автомобиллар Ўзбекистон шароитига жуда мос келганлиги ҳамда ишлаб чиқарувчи завод томонидан керакли барча автоэҳтиёт қисмлар ўз вақтида таъминлаб турилиши бизнинг асосий ютуқларимиздан бири ҳисобланади”, - дейди компаниянинг Ўзбекистондаги савдо бўлими директори Ихтиёр Усмонов.

Shineray Group’нинг ташқи савдо менежери Рой Ўзбекистон билан ҳамкорлик ҳақида гапирди:

“Охирги 20 йилда компаниямиз маҳсулотлари бутун дунёда оммалашди. Ўзбекистонга кириб келишимиздан мақсадимиз сифатли автомобил техникалари ва кафолатли сервис хизматларини кўрсатишдан иборат. Келгусида Shineray бренди остида кроссовер ва седан автомобиллар, минивенларни ҳам етказиб беришни йўлга қўймоқчимиз. Охирги йилларда республикангизда автомобил бозори жуда ривожланмоқда. Шу сабабли ўзбек автобозори бизга жуда қулай.

Бизнинг автомобил техникаларимиз биринчи ўринда сифати ва нархлари билан ажралиб туради. Шу сабаб биз Ўзбекистон бозорида оммалашдик ва бундан кейин янада ривожланишга ҳаракат қиламиз.

Хитой ички ва ташқи бозорини ривожлантириш мақсадида тинимсиз изландик ва жуда кўплар сертификатларга эга бўлдик. Автомобилларимиз жаҳон стандартлари талабларига жавоб берганлиги учун дунёнинг кўплаб мамлакатларида, жумладан Ўзбекистонда ҳам сотилмоқда. Ҳозир дунёнинг 40 дан ортиқ давлатлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилган”.

Келгусида мазкур компания билан ҳамкорликда Ўзбекистонда автомобил ишлаб чиқариш режалаштирилган. Бу билан савдо ҳажмининг янада ошиши кўзда тутилади.

 Мурожат учун:

+998 901390304

+998 910880303

+998 994754455

Реклама

Мавзуга оид