Ўзбекистон | 18:04 / 28.09.2023
8008
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда йўловчи автобус бетон устунга урилди

Миробод туманида йўловчи автобуси ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида бетон устунга урилди. Унинг олд қисми ва ойналарига шикаст етган.

28 сентябрь куни Тошкент шаҳри Миробод туманида Saz-Le 60 русумли автобус бетон устунга урилиб, ЙТҲ содир этди. Бу ҳақда пойтахт ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Соат 13:20 да туманнинг Тошкент ҳалқа автомобиль йўли кўчасида 1998 йилда туғилган ҳайдовчи автобусда руль бошқарувини йўқотган. Оқибатда автомашина бетон устунга урилган.

Автобус ойнаси синган, шунингдек, машинанинг олд қисмига шикаст етган. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тан жароҳат олганлар йўқлиги айтилган.

Ҳолат юзасидан шаҳар ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид