Ўзбекистон | 13:00 / 04.10.2023
6250
4 дақиқада ўқилади

“ICT Week Uzbekistan - 2023” – aхборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги олдидан

Жорий йилнинг 24–27 октябр кунлари йилнинг асосий тадбирларидан бири бўлган “ICT Week Uzbekistan - 2023” – ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги бўлиб ўтади.  

3 октябр куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида АКТ вазирлиги ва IT-Park мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Ўрта Осиёнинг йирик ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталигини ўтказиш бўйича тайёргарлик ишлари юзасидан маълумот берилди.

Маълум қилинишича, тадбир Тошкент шаҳрининг 3 та асосий манзилида:

“CAEx (Central Asian Expo Uzbekistan)” кўп функцияли кўргазма маркази;

Мирзо Улуғбек туманида жойлашган IT-Park Uzbekistan мажмуаси;

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасида бўлиб ўтади.

2004 йилдан бери ўтказиб келинаётган ҳафталикда бир қатор йирик хорижий ва маҳаллий компаниялар ўзларининг янги технологик ечимларини тақдим этиши кутилмоқда.

Ҳафталик доирасида:

Янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш ҳамда янги имкониятларни намойиш этишга қаратилган Start-up cаммити;

“ICT Expo Uzbekistan-2023” кўргазмасининг очилиш маросими;

IT соҳасида аёллар учун яратилаётган имкониятлар билан яқиндан таништиришга бағишланган “Empowering Women in IT: Leading the Digital Revolution” (Аёлларнинг IТ соҳасидаги имкониятларини кенгайтириш: рақамли инқилобга раҳбарлик қилиш) cаммити;

Ўзбекистоннинг рақамли келажагини ўзгартириш бўйича Ўзбекистонда аутсорсинг- BPO форуми;

IT таълим форуми;

Central Asian “IPv6 Enhanced” саммити;

Жаҳон Банкининг “Ўзбекистонда электрон тижорат бозорида қандай муваффақиятга эришиш мумкин?” мавзусидаги форуми;

Сунъий интеллектнинг келажаги ва глобал ҳаётга интеграциялашуви мавзусидаги саммит;

Ўзбекистоннинг IТ секторида инвестициялар ва давлат-хусусий шериклиги учун яратилган имкониятлар ва шу каби бошқа йирик форумлар бўлиб ўтиши белгиланган.

“Ҳафталикнинг муҳим тадбирларидан бири – IT соҳасида аёллар учун яратилаётган имкониятлар билан яқиндан таништиришга бағишланган “Empowering Women in IT: Leading the Digital Revolution” саммити ҳисобланади. Унда қўшни давлатлардан ва халқаро ташкилотлардан экспертлар, мутахассислар ҳамда ушбу йўналишда муваффақиятга эришган хотин-қизлар қатнашади.

IT соҳасида аёлларнинг иштирокига алоҳида эътибор қаратаётганимизнинг сабаби – уларни янада кўпроқ жалб қилиш. Бундан 3 йил аввал мактаб битирувчилари орасида ўтказилган тадқиқотда 0,9% қизлар бу соҳага қизиқишини айтган эди. Охирги марта яқинда ўтказилган тадқиқотда эса бу 10 баробарга ошган. Яъни битирувчи қизларнинг 10 фоизи IT соҳасини ўрганмоқчи эканини айтишган.

Саммитда қизлар учун янги лойиҳалар ҳақида маълумот берилади”, - деди рақамли технологиялар вазири ўринбосари Рустам Каримжонов.

Жами 5000 квм майдонда ташкил этилаётган “ICT Expo - 2023” кўргазмасида жами 100 дан зиёд хорижий ва маҳаллий IТ компаниялар иштирок этиши кутилмоқда. Шунингдек, 100 га яқин йирик хорижий компаниялар: – lug and Play, Nokia, ZTE, Huawei, Innotech, Yandex va IT Park резидентлари ҳамда ахборот технологиялари соҳасидаги маҳаллий йирик компаниялар – Uzbektelecom, UZINFOCOM, UNICON компанияларининг янги инновацион дастурий маҳсулотлари тақдимоти бўлиб ўтади.

Батафсил маълумот олиш учун асосий электрон ресурслар:

Веб-сайт: https://ictweek.uz/uz

Instagram:https://instagram.com/ictweek_uzbekistan_2023?igshid=MzMyNGUyNmU2YQ==

Facebook: https://www.facebook.com/ictweekuzb2023