Дарахт ва буталарни ноқонуний кесганларга 10,6 млрд сўм жарима ва зарарлар белгиланди
Экология соҳасига оид аниқланган қонунбузарликлар сони 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 81 фоиз, белгиланган жарималар суммаси эса 104 фоизни ташкил этган.
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекция томонидан жорий йилнинг ўзида соҳага оид қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузган 26 610 нафар шахс аниқланди.
Қонунбузарларга 31 млрд сўм маъмурий жарима ва табиатга етказилган зарарлар ҳисобланиб, 13,8 млрд сўм ёки 68 фоиз сумма ундириб олинган.
Соҳага оид аниқланган қонунбузарликлар сони 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 81 фоиз, белгиланган жарималар суммаси эса 104 фоизни ташкил этган.
73 та ҳолат бўйича 5,2 млрд сўм жарима ва табиатга етказилган зарарларни ундириш юзасидан материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига киритилган.
Браконерликка қарши кураш тадбирлари давомида давлат инспекторлари томонидан жами 3569 та ҳуқуқбузарлик ҳолати (ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш, ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ноқонуний балиқ ови) аниқланган бўлиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан жами 7,1 млрд сўм жарима ва 6,9 млрд сўм табиатга етказилган зарар белгиланган.
359 м3 саксовулларни ноқонуний кесган 229 нафар ҳуқуқбузарга 797 млн сўм, дарахт ва буталарни ноқонуний кесган 2533 та шахсга 10,6 млрд сўм жарима ва зарарлар белгиланди.
Айдар-Арнасой кўллар тизимида 88 дан ортиқ рейд тадбирлари ўтказилиб, 34 дан ортиқ ҳуқуқбузарга 109 млн сўмдан ортиқ жарима ва зарар суммалари белгиланган. Ҳуқуқбузарлардан 837 дона ҳайвон ва парранда, 253 кг балиқ, 20,9 тонна доривор ва озиқ-овқатбоп ўсимликлар, 93 та инвентарлар (ов қуроли, аслаҳа, тўрлар, электр қармоқлар) олиб қўйилди.
Мавзуга оид
07:50 / 31.10.2024
Йўлнинг четки чап қаторида ҳаракатланган юк машинаси ҳайдовчилари жаримага тортилади
14:20 / 24.10.2024
Хоҳиш бўлса бас: ташландиқ ерларни бўстонга айлантирганлар
11:07 / 24.10.2024
Фарғона марказида кўп йиллик дарахтлар кўчириш йўли билан қуритилди. Масъуллар ёлғон маълумот бермоқда
16:49 / 16.10.2024