Мораторийга қарамай, дарахт кесилиши билан боғлиқ 2427 та ҳуқуқбузарлик қайд этилди — Бош прокуратура
Бош прокуратура томонидан 2023 йилда экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги соҳасида содир этилган жиноятлар таҳлили эълон қилинди.
Президент фармони билан дарахт кесилишига мораторий жорий қилинганига қарамай, 2023 йил ўтган даврида дарахтларни ноқонуний кесилиши билан боғлиқ 2427 та ҳуқуқбузарлик қайд этилган, жумладан, 714 туп қимматбаҳо навли дарахтлар ноқонуний кесилган. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.
Қайд қилинишича, Ўзбекистон Қизил Китобига киритилган ўсимликлар режасиз ва назоратсиз йиғиб олиниши оқибатида табиий захиралар ва популяцияларининг ўсиш майдонлари қисқармоқда.
Масалан, Сурхондарё вилояти, «Боботоғ» давлат ўрмон хўжалиги ҳудудида июл-сентябр ойларида 11550 туп «тожик кавраги» доривор ўсимлиги ноқонуний кесилиб, табиатга 5,7 млрд сўм зарар етказилган. Ушбу ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Бундан ташқари, ўрмон фонди ер участкаларини қонунчилик ҳужжатлари талабларига зид равишда ижарага бериш ҳолатлари аниқланиб, 18 та жиноят, 46 та маъмурий ва 23 та интизомий иш қўзғатилган. Ноқонуний эгалланган 1539 гектар ер ўрмон фонди ҳисобига қайтарилган.
Аниқланган қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш тўғрисида мутасадди идораларга 107 та тақдимнома киритилган, 206 та ноқонуний ҳужжатларга протест келтирилган, судларга 4 та даъво аризаси киритилган, 304 нафар шахс маъмурий ва интизомий жавобгарликка тортилган, қўпол қонунбузилиши ҳолатлари бўйича 7 та жиноят иши қўзғатилган ҳамда 228 нафар фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.
Мавзуга оид
17:23 / 07.12.2024
Бош прокуратура музейида қатағон қурбонларига хотирасига янги экспозициялар очилди – фоторепортаж
18:40 / 09.11.2024
МИБнинг Андижон ва Фарғона вилоятлари бошқармаси раҳбарлари ўзгарди
23:51 / 27.10.2024
Бош прокуратура ОАВ вакилларини тасдиқланмаган ахборот тарқатишдан огоҳлантирди
15:34 / 24.10.2024